UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  47 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

"CA" "Келажак Юлдузлари - 2015" футбол фестивалини ўтказади Янгиликлар

"CA" "Келажак Юлдузлари - 2015" футбол фестивалини ўтказади

"Oreo" савдо бренди ҳамкорлигида ўтказилинадиган мазкур фестивал 11/13 - ноябрь кунлари "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоаларининг мини футбол залларида бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳар ФФ билан ҳамкорликда ўтказилинаётган биринчи фестивалимизда 2006 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат 4та жамоа иштирок этади. Булар, "Бунёдкор",  "Локомотив", "Пахтакор" ва "Спартак".

Фестивалнинг биринчи куни якунига етганидан сўнг, "Start" савдо бренди томонидан болалар пойтахтимиздаги "Mega Cinema" кинотеатрида маданий ҳордиқ чиқарадилар. Иккинчи кундан ўрин олган тур учрашувидан сўнг "Бунёдкор" стадионининг музейига саёҳат қилинади ва у ерда ёш футболчиларга фахрийларимиз ҳамроҳлик қиладилар. Шунингдек, улар "Бунёдкор" академиясини ҳам томоша қилиш бахтига сазовор бўладилар.

Фестивалнинг учинчи куни ҳам бекор кетмайди. Финал ўйинидан кейин "Samarqand Darvoza" гиппермаркетининг тўртинчи қаватидан ўрин олган кўнгилочар комплекс болажонлар ихтиёрида бўлади. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳар бир тур ўйинига футболимиз юлдузлари ташриф буюрадилар, табиийки бу ёш футболчиларнинг футболга бўлган мехрларини янада кучайтиради. Сўнгги тур ўйинларига МТЖ юлдузларининг ташриф кутиляпти. Улар амплуалар бўйича яхши томонларини кўрсата олган ёш футболчиларга ўзлари тўп тепадиган клуб либосларини тақдим этадилар.

Шунингдек, "Akfa Olami" бренди тамонидан 6та учрашувнинг ҳар бирида "энг яхши футболчи"га (Man of the Match) уяли телефон совға қилинади.

Ҳар бир учрашув якунига етганидан кейин "Saltanat" савдо бренди томонидан тақдим этилган витаминларга бой ичимлик эса футболчиларга тақдим этилади.

Техник ҳамкоримиз "Joma"дан ҳар бир жамоага, ўйин олди машғулотлар учун махсус футболкалар берилади.



Мусобақа тақвими:

11 ноябрь. "Пахтакор - Ёшлик" спорт мажмуаси

10:00. "Пахтакор" - "Локомотив"

11:00. "Бунёдкор" - "Спартак"


12 ноябрь. "Бунёдкор" спорт мажмуаси

10:00. "Бунёдкор" - "Пахтакор"

11:00. "Спартак" - "Локомотив"


13 ноябрь. "Пахтакор - Ёшлик" спорт мажмуаси

10:00. "Локомотив" - "Бунёдкор"

11:00. "Пахтакор" - "Спартак"

12:00. Тақдирлаш маросими.

Мусобақада биринчи ва иккинчи ўрин эгаларига шартли равишда олтин ва кумуш медаллар ҳамда кубок топширилади. Учинчи ва тўртинчи ўрин эгаларига эса бронза медалларига қўшиб кубок туҳфа этилади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика