UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  0 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  1 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Буюклик оддийликдан бошланади! Янгиликлар

Буюклик оддийликдан бошланади!

Сарлавҳада ўқиганингиз фикр Лев Толстой қаламига мансуб бўлиб, бугун ҳам актуал бўлиб турибди.

Бир неча дақиқа аввал футзал бўйича жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритдик. Бу футзалимиз тарихида илк бор рўй берган катта воқелик, улкан ғалаба. Шубҳасиз, бу ютуқ барчамизники. Лекин юқорида тилга олинган 2 сифатга (буюклик билан оддийлик) ҳеч биримиз даъво қила олмаймиз. Бугун майдонда ўйнаган йигитлардан бўлак.

Гап ғалаба ёки кўрсатилган натижада эмас. Мундиалда гуруҳдан чиқишни уддалаган йигитларга нисбатан муносабатда. Терма жамоамиз жаҳон чемпионати олдидан Испания ва Португалияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Қисқа қилиб айтганда, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Тошкентни 13-дан 14 августга ўтар кечаси тарк этганди.

Ниҳоят, ўша тунни эсга олиш учун қулай фурсат топдик. Мундиалга кетаётган йигитларни кузатиб қўйиш маросими "космос" даражада ташкил қилинган эди. На фан-клуб, на ЎФА раҳбариятидан кимдир аэропортга чиқди. ОАВ вакилларидан фақат Championat.asia фотографи Жаҳонгир Файзуллаев иккимиз бор эдик ( биз тайёрлаган эксклюзив лавҳа қуйида ↓↓↓).

Ўшанда футзалчилар билан биринчи марта жонли мулоқотда бўлдим. Режа бўйича терма жамоа аъзолари меҳмонхонадан аэропортга ЎФАнинг махсус автобусида Championat.asia'нинг 2 ходими эса таксида етиб олиши керак эди. Лекин бироз аввал Мисрни енгган йигитлар бизни ҳам автобусга таклиф қилиб, жой бўшатиб беришди. Хурсанд бўлдик, иш жараёни йўлда ҳам давом этди. Эътиборли жиҳати, ёш футзалчиларнинг ҳеч бири интервью беришни хоҳламади. Кимга мурожаат қилсак, тажрибали Дилшод Раҳматов ёки Рустам Умаровни кўрсатарди.

Ўша куни амин бўлдимки, нафақат мундиалга 1-бор кетаётган ёшлар, балки Раҳматов ва Умаров ҳам оддий инсонлар экан. Ўша автобусда ҳеч ким "юлдуз" эмасди. Барчаси самимий, содда йигитлар. Шу туфайли бугунги ғалабадан кейин Толстойдан иқтибос келтиришга қарор қилдим. Чунки ўша куни гуруҳдан чиқишга ваъда берган жамоа футзалимиз тарихида янги саҳифа очишни уддалади!

...аэропортдан қайтар эканмиз, терма жамоа аъзоларидаги самимият ва уларнинг ўз даражасида қадрланмаслиги ҳақида суҳбатлашган бўлдик. Тўғриси, жуда хунук ҳолат эди. Кимларгадир халқаро мусобақалардаги иштироки учун катта мукофотлар берилган пайтда мундиалда мадҳиямиз янграшини таъминлаган йигитларга тантанали кузатиш маросими ҳам йўқ...

Аслида футзалимиз футбол ёки спортнинг бошқа турларидан бир қадам олдиндалигини исботлашдан ҳеч чарчамаган. Умид қиламизки, унга эътибор ҳам қачондир энг камида футбол даражасига чиқади. Ҳеч бўлмаса, қаҳрамонларни кутиб олиш маросимида фақат мен ва укам (Ж. Файзуллаев) эмас, раҳбарлар ва мухлислар ҳам бўлишади...

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика