UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  47 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1

“Бухоро”даги фаолияти, тожикистонлик легионерларнинг камайиши сабаби, Абрамовнинг услуби – Суперлигада ўйнаган Фатхулло Фатхуллоев билан суҳбат Янгиликлар

“Бухоро”даги фаолияти, тожикистонлик легионерларнинг камайиши сабаби, Абрамовнинг услуби – Суперлигада ўйнаган Фатхулло Фатхуллоев билан суҳбат

Ўтган мавсум иккинчи даврасида “Бухоро” жамоасида тўп тепиб кучлилар сафида қолишга кўмаклашган тожикистонлик футболчи Фатхулло Фатхуллоев бугунги кунда “Хўжанд” жамоасида ҳаракат қилмоқда.

Яқинда ушбу ўйинчи билан боғланиб интервью ташкил қилдик ва айрим саволларга жавоб олдик.

- Дастлаб, “Бухоро” жамоасидаги қисқа фаолиятингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз...
- Ўтган йили “Истиқлол” билан халқаро майдонда муваффақиятсиз иштирок этдик. Раҳбарият томонидан берилган вазифани бажара олмадик. Аввал ОЧЛга, сўнг ОФК кубогига чиқишда рақибларимизга имкониятни бой бериб қўйдик. Ёзда мени Муҳсин Муҳаммадиев жамоасига такли қилди. Вазият оғир эканлигини, “Бухоро”ни Суперлигада сақлаб қолишимиз учун ёрдам беришимни таъкидлади. Ҳақиқатдан ҳам мен келганда клуб турнир жадвалининг қуйи поғоналарида юрарди. Таклифга розилик билдирдим. Иккинчи даврада муҳим ва қимматли очколарни ишладик. Мақсадимизга эришдик.

- Жамоани тарк этишингиз нима билан боғлиқ?
- Шартномам мавсум сўнгигача мўлжалланганди. Жамоа учун бор кучим билан ҳаракат қилдим. Ёрдамими теккан бўлса хурсандман. Доим оҳиргача курашишга ўрганганман. Инсон курашдан тўхтаб қолса муваффақиятга эриша олмайди. Ҳаммаси учун клубдаги барча ходимларга миннатдорчилик билдираман.

- Мураббий Муҳсин Муҳаммадиевни жуда яхши танийисиз, биласиз. У билан олдин “Истиқлол” жамоаси ва Тожикистон терма жамоасида бирга ишлагансиз. Бироқ, ҳозирда унинг бошқарувидаги жамоа Суперлиганинг учта турини омадсиз якунлади. Барча баҳсларда йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Мутахассисни истеъфога чиқарилиши ҳақида ҳам гаплар тарқалди...
- Муҳсин Муслимович ҳурматга лойиқ инсон ва мураббий. Унинг тажрибаси катта. Футболчилик фаолиятида ҳам Россиянинг кучли клубларида ўйнаган. “Рубин” жамоасида спорт директори лавозимида ҳам ўзини кўрсата олган. Ўтган йили айнан мураббийнинг тажрибаси ҳисобига “Бухоро” элитада қолди. Менинг фикримча тақвим жамоа учун оғир келди. Учта турни иккитаси “Пахтакор” ва “Локомотив”га қарши ўтди. Шуни ҳам унутмаслик керак.

- 2019 йилги ОЧЛ саралаш босқичида АГМКга рўбарў келгансиз. Матбуот анжуманида у қадар кўп ҳам гапирмагансиз. Бироқ, эртаси куни ўйинда чиройли гол ургандингиз...
- Ҳа, тўғри пайқадингиз. “Истиқлол” билан Олмалиқда меҳмон бўлганмиз. Учрашувни яхши бошлаганмиз, тезкор гол ҳам ургандик. Рақиб ўз майдонида ҳаракат қилгани уларнинг ғалабасини таъминлади. Голдан сўнг бошқача иштиёқ билан тўп тепишганди.

- “Хўжанд” жамоасига сизни ким таклиф қилди ? Мураббий Никола Лазаревичми ёки раҳбарият?
- Жамоа бошлиғи Мурод Умаров менга қўнғироқ қилди ва жамоанинг мақсадлари юқори эканлигини айтди. Менга ишонаётганлигини, тажрибам борлигини тушунтирди. ОФК кубоги гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритдик. “Хўжанд”дагилар менга илиқ муносабатда бўлишди. Бундан хурсанд бўлдим.

- Жамоада тўрт нафар ўзбекистонлик футболчилар ўйнамоқда. Улар билан муносабатларингиз қандай?
- Улар билан ўртамиздаги алоқалар жуда яхши. Бир-биримиз билан аъло даражада чиқишиб кетдик.

- Тожикистон чемпионатида фаворит ва етакчи “Истиқлол” ва “Хўжанд” эканлиги аниқ. Ушбу жамоаларга чемпионлик пойгасида яна кимлар жиддий қаршилик қилиши мумкин?
- Аслида кучсиз жамоа йўқ. Фикримча, “Хатлон”, ЦСКА-Помир, “Кўктош” жамоалари рақобатда биз билан тенглаша олади деб ўйлайман.

- Биламизки, аввалари тожикистонлик футбочиларни Европа, Россия клубларида кўп кўрардик. Рашид Раҳимов Испаниянинг “Вальядолид” клубида тўп тепганди, Виталий Левченко Украина клубларида ҳаракат қилган. Ҳозирда нима учундир бундай ҳолатлар камайгандек...
- Йўқ, камайган дейиш ноўрин. Масалан, Парвиз Умарбоев “Локомотив” Плодив, Нуриддин Давронов “Борнео” Индонезия, Шаҳром Шамсиев “Рубин” Россия, Давронжон Эргашев “Бунёдкор”, Фарҳод Восиев “Нефтехимик” Россия каби клубларда ўйнаб келишмоқда.

- Ўзбекистонлик мураббийлардан кимнинг услуби сизга ёқади?
- Менга кўпроқ Вадим Абрамовнинг қўллаётган ўйин услуби ёқади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика