UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  0 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  1 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  2 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  4 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  9 07:30Эрон ОАВ. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  11 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  25 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6

"Бухоро" мураббийлар штаби тасдиқланди Янгиликлар

"Бухоро" мураббийлар штаби тасдиқланди

"Бухоро" жамоaси мавсумолди тайёргарликнинг иккинчи босқичини якунлади.
Жамоа аъзолари 15-январга қадар Бухоро шаҳрида машғулотлар олиб боришди. Йиғин давомида бир қанча ўртоқлик учрашувлар ташкиллаштирилди. Жумладан Қаршида "Насаф" га қарши назорат учрашувида вакилларимиз 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

"Бухоро” жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг кейинги босқичини давом эттириш мақсадида Тошкентга жунаб кетди. Бугун, 19-январда жамао футболчилари тиббий кўрикдан ўтишмоқдалар.Йиғин мобайнида бир қанча жамаолар билан ўртоқлик учрашувлари ташкиллаштирилади.

Кўпчилик мухлисларимиз жамаонинг тўлиқ мураббийлар штаби билан таништиришимизни сўраб мурожаат қилмоқдалар. Куни-кеча “Бухоро” ПФК мураббийлар штаби расман тасдиқланди.

Унга кўра мураббийлар қуйидаги лавозимларга тайинлашди:

Александр Мочинов – Бош мураббий

Шуҳрат Файзиев – Катта мураббий

Анатолий Курлаев – Бош мураббий ёрдамчиси

Нурилло Ҳабибов – Дарвозабонлар мураббийи

Евгений  Антоненко – Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий

Илхом Умуров - Ёшлар жамоаси мураббийи

Эркин Нурмуродов - Ёшлар жамоаси мураббийи

Нодир Жураев - Ёшлар жамоаси мураббийи

Шуҳрат Ражабов  -  “Бухоро-2” мураббийи

 Яқин кунлар ичида “Бухоро”нинг дастлабки спарринг-рақиби номи маълум бўлади ва сайтимизда тезда бу ҳақда маълумот берилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика