Бускетс, Альба ва Брэйтуэйт "Барса" ихтиёрига келишди, Месси ва Агуэро эса ҳали йўқ

Alisher
28 июл 2021, 17:38
"Барселона" мавсумолди тайёргарликнинг кейинги босқичи учун Германияга йўл олди.

Жамоага Евро-2020дан кейинги таътилдан қайтган Сержи Бускетс, Жорди Альба ва Мартин Брэйтуэйт қўшилди.

Клуб ихтиёрига ҳали Лионель Месси, Серхио Агуэро ва Эмерсон Апаресидо келмади: улар Америка Кубогидан сўнг таътилдалар.

"Кўк-анорранглилар" Германияда "Штутгарт" билан ўртоқлик ўйини ўтказишади, шундан сўнг эса Австрияга "РБ Зальцбург" билан ўйин учун йўл олишади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com