Буркина-Фасо терма жамоаси Тошкентга етиб келди
22 авг 2016 11:39
Янгиликлар
Буркина-Фасо терма жамоаси Тошкентга етиб келди
24 август куни Ўзбекистон терма жамоаси Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Меҳмон жамоа бугун тунда Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда ЎФФнинг "Фейсбук"даги расмий саҳифаси эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Буркина-Фасо терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 24 август куни Тошкентдаги Пахтакор стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 20:00га белгиланган.
Фикрлар