UZ

Сўнгги янгиликлар

02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  2 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  1 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  2 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  17 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  14 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  11 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  34 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  14

“Бунёдкор”га нима бўляпти? Янгиликлар

“Бунёдкор”га нима бўляпти?

Ўлкамизда қиш, футболда давралар оралиғидаги танаффус давом этяпти.

Барча янги мавсумга яхшироқ тайёрланиш пайида. Трансфер, клубларимиз иштирокидаги ўйинлар ва улардаги ўзгаришлар спортга ихтисослашган нашрлар томонидан баҳолиқудрат ёритилмоқда. Аммо ҳаммаси ҳам эмас. Бугун ўзбек матбуоти ҳеч қандай реаксия билдирмаган (ёки билдира олмаган) воқеани эслаймиз:

Барчаси 12 январь куни бошланди. Абу-Даби сафарига ҳозирланаётган “Бунёдкор” лагеридан хабар чиқарилди: “Азиз Ҳайдаров ишдан олинибди”. Кейинроқ жамоа устози Иван Бошкович кетгани айтилди. Бу — футбол, унда истеъфолар бўлиши табиий ҳол. Лекин қандай ваъж билан?

Ёдингизда бўлса, Ҳайдаров-Бошкович тандеми “қизил зона” зонадан 3 очколик фарқ билан 9-ўринда бораётган “Бунёдкор”ни сентябрь ойида қабул қилиб олган эди. Улар бошқа мураббий томонидан йиғилган, умуман бошқа мураббий шакллантириб кетган таркибни мавсум охирига қадар лиганинг энг яхши 4-жамоасига айлантиришди. “Навбаҳор”ни чемпионликдан маҳрум қилган ҳам, “Насаф”нинг “оёғидан тортиб қолган” ҳам ана шу “қалдирғочлар” бўлишади. Шу сабабли истеъфолар “томдан тараша тушгандек” қабул қилинди. 

Энг қизиғи, орадан шунча кун ўтса ҳамки, “Бунёдкор” матбуот хизмати Иван Бошкович кетгани тўғрисида индамаяпти. Аммо черногориялик мутахассис жим ўтиргани йўқ. Дастлаб, футболимиздаги энг ёмон иллат ҳақида гапирар экан, жамоа президенти М. Абдуллаев йилига 1 млрд сўм олишини билдирди ва уни клуб ривожига тўсиқ бўлишда айблади (ўша интервью 20 дақиқадан кейин ўчириб юборилган). Кейинроқ эса “Бунёдкор” билан тузилган қўшимча шартномани ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказишни сўради...

Демак, ўртада қандайдир конфликт бор. Футбол жамоатчилиги орасида хунук миш-мишлар тарқалган (ахир, Бошковичнинг айбловлари оддий сўзлар эмасди). Уларга ойдинлик киритиш, мухлисларга вазиятни тўғри тушунтириш учун ҳам Тошкент клуби матбуот хизмати ёки жамоа расмийлари изоҳ билан чиқиши шарт (энг камида ишқибозларнинг ҳурмати бўлса). Деярли ҳаммани бир хил савол қийнамоқда: “Бунёдкор”да нима бўляпти?

муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика