UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

“Бунёдкор” ёшлари энди “Қўқон-1912”ни мағлубият учратди Янгиликлар

“Бунёдкор” ёшлари энди “Қўқон-1912”ни мағлубият учратди

“Бунёдкор” ёшлари ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган “Қўқон-1912” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди.
Учрашув кучли ёмғир остида бошланди ва об-ҳаво инжиқлиги секин-аста қорга айланди. Шундай бўлса-да, ҳар иккала жамоа аъзолари суъний майдонда чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Учрашув давомида “Бунёдкор” ёшларида ҳам, “Қўқон-1912” футболчиларида ҳам гол киритиш учун қулай имкониятлар юзага келди. Бироқ улардан оқилона фойдаланишда футболчиларга аниқлик етишмади. Баъзи ҳолларда эса ҳимоячиларнинг бехато ўйини ва дарвозабоннинг маҳорати иш берди. Шу тарзда ўйин якунланиб бораётган бир паллада, аниқроғи 87-дақиқада Достонбек Ҳамдамов ўз маҳоратини ишга солиб, Азиз Ашуров қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди ва ёш “қалдирғочлар”га ғалаба келтирди.

Таъкидлаш жоизки, Александр Мочинов бошчилигидаги ёшларимиз бунгача ўтказилган назорат учрашувларида Қозоғистон БИИК жамоасини 7:0, “Олмалиқ” ёшларини 6:0 ва ёш “темирйўлчилар”ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди.

“БУНЁДКОР” (ёшлар) – “ҚЎҚОН-1912” 1:0
Гол
: Достонбек Ҳамдамов 87
“Бунёдкор”: Зафар Сафоев, Саиджон Топилов, Азизбек Мамазоитов, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Достонбек Ҳамдамов, Санжар Рихсибоев, Аҳрор Умаржонов, Шохрух Исломов, Хуршид Ғиёсов, Темур Аюпов
Захирадан майдонга тушганлар: Амир Эргашев, Турсун Раҳимбердиев, Абдуллох Абдулазизов, Бахтиёр Содиқ-Охунов, Босит Рихсибоев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика