UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  6

"Бунёдкор" устози, хет-трик қайд этган Черан — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

"Бунёдкор" устози, хет-трик қайд этган Черан — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 21-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши дарвозабони – Артём Потапов ("Сурхон")

"Сурхон" бу тур Суперлиганинг бу йилги чемпионлиги учун асосий даъвогар "Насаф" меҳмони бўлди. Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. "Сурхон" "Насаф"ни муҳим икки очкодан мосуво қилди. Бунга асосий сабабчилардан бири сурхонликлар дарвозабони Артём Потапов эди. Айнан Потаповнинг ажойиб сейвлари сабаб "Сурхон" Қаршидан бир очко билан қайтди. Шу тариқа Потапов турнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

Ушбу турда Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган икки жамоа "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўзаро ўта муҳим ўйинда майдонга тушишганди. "Олти очко"лик бу учрашувда Илёс Зейтуллаев қўл остидаги "Бунёдкор" мағлуб бўла туриб, якунда муҳим ғалабани ўзиники қилди. Ушбу ғалабада мураббийнинг топқирлигини эътироф этмасдан бўлмайди. Ҳисобда ортда бораётган "Бунёдкор" устози Илёс Зейтуллаев иккинчи бўлим бошида Аҳмадилло Муқимжонов ва Луич Качорриларни майдонга туширди. Якунда айнан шу икки футболчи биттадан гол киритиб, "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этишди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши футболчиси – Драган Черан ("Пахтакор")

"Пахтакор" ва "Динамо" 21-тур ўйинини қолганлардан анча аввал, яъни 6 октябрь куни ўтказишганди. Ушбу учрашувда ўйин масаласини Драган Чераннинг учта голи ҳал қилди. Самарқандликларга қарши хет-трик қайд этган Черан Суперлигадаги голлари сонини 13 тага етказиб, тўпурарлар рўйхатида ҳам яққол етакчига айланганди. Шу тариқа Драган Черан тур футболчиси сифатида эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Андрия Филипович (Темурхўжа Абдуҳилоқовдан заргарона пас) ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" футболчиси Андрия Филипович "Локомотив" дарвозасига чиройли гол урди. Бу голнинг чиройли чиқишига нафақат Филипович, балки Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳам катта ҳисса қўшди. "Локо"нинг бир неча футболчилари ичидан тўпни Темурхўжага оширган Филипович олдинга ўтди, Абдуҳолиқов эса товони билан ажойиб услубда тўпни Андрияга қайтарди. Филипович эса якуний зарбани ажойиб тарзда йўллади ва гол урди. Ушбу гол Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг чиройли голи деб топилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика