UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 00:13ПСЖ — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 23:56"Бавария" — "Байер" ва "Бенфика" — "Барселона" ўйинларининг таркиблари маълум  3 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  19 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  8 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  5 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7

“Бунёдкор” учун омадсиз кун Янгиликлар

“Бунёдкор” учун омадсиз кун

Анталия йиғини доирасидаги бугунги иккинчи учрашувимиз Белоруссия чемпионати етакчиларидан бири “Торпедо Белаз” клубига қарши кечди.
Бизга спарринг рақиблик қилган клубни ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган мутахассис Игорь Криушенко бошқариб бормоқда. Эсингизда бўлса, бу мураббий икки йил аввал Ғузорнинг “Шўртан” жамоасида фаолият юритган эди.

Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа бир-бирларига муносиб қаршилик кўрсатишди. Бу жиҳат дастлабки таймда қайд этилган ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Меҳмонлар вакили Концевой томонидан киритилган голга Олег Зотеев жавоб қайтарди. Бироқ иккинчи бўлимда рақиб таркибининг деярли тўлиқ алмаштирилиши уларнинг жисмоний ҳолатини янада тетиклаштирди. “Бунёдкор” сафида эса тўрттагина футболчи алмаштирилди. Боиси асосий таркиб футболчилари эрталаб Украина премьер-лигаси вакили “Ильичёвец” клуби билан куч синашган эди. Булоруссияликларга ғалаба келтирган гол муаллифи Платонов бўлди.

“БУНЁДКОР” – “ТОРПЕДО БЕЛАЗ” (Белоруссия) 1:2 (1:1)
Голлар: Концевой 9 (0:1), Зотеев 19 (1:1), Платонов 72 (1:2)
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зухуров, 18.Бобиржон Акбаров, 3.Шукурали Пўлатов, 13.Рустам Аъзамов (26.Жавлон Мирабдуллаев 68), 30.Ҳасан Асқаров, 27.Сардор Собирхўжаев (16.Камронбей Кападзе 66), 44.Миржамол Қосимов (14.Алибобо Раҳматуллаев 66), 9.Мансур Саидов, 33.Олег Зотеев (22.Вячеслав Шарпар 66), 19.Забихилло Ўринбоев, 10.Анвар Бердиев
“Торпедо Белаз” 1- тайм: 30.Степанов, 7.Сосновский, 27.Казниев, 17.Бурко, 8.Селява, 6.Панковец (22.Маров 27), 14.Казека, 3.Хосе Миньяно, 9.Глеб, 11.Шегрикович, 23.Концевой
“Торпедо Белаз” 1-тайм: 1.Чесноковский, 2.Челядинский, 29.Прокопчич, 24.Гирский, 22.Маров, 9.Левицкий, 8.Селява, 18.Казловский (14.Козека 76), 32.Платонов, 19.Васков, 15.Яцкевич
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика