UZ

Сўнгги янгиликлар

16:41Португалия терма жамоаси дарвозабони: "Мақсадимиз мусобақанинг сўнгги кунига қадар шу ерда қолиш"  0 16:30"Саутгемптон" - МЮ  3 16:20"Аждарлар" чемпионлик учун навбатдаги қадамни ташлайдими? "Навбаҳор" - "Насаф" ўйинига превью  1 16:05Ўзбекистон футзал терма жамоасининг барча футболчилари ва мураббийлари имзоси туширилган тўпни ютиб олинг!  0 15:45Португалия футзал терма жамоаси устози: "Гуруҳимиздаги барча рақиблар ўз қитъасида энг кучлилари"  1 15:44Нидерландия дарвозабони Мика Спигт: "Гуруҳда иркит ўрдакча бўлишни истамаймиз"   0 15:25Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Жуда қийин гуруҳдан жой олдик, аммо ватанимиз шаъни учун муносиб курашамиз"  0 15:10Футзал бўйича ЖЧ. Хорватия - Таиланд баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  1 14:58Тожикистон футзал терма жамоаси сардори: "Ўзбекистонлик мухлислар ҳам бизни қўллаб-қувватлашади деган умиддаман"  2 14:13Рэшфордга МЮ собиқ футболчиларининг танқидлари ёқмаяпти  2 14:10Нидерландия футзал терма жамоаси устози: "Ўзбекистоннинг мундиалгача бўлган барча тайёргарлик жараёнларини ўргандик"  1 13:57Деку: "Левандовски - энг зўр форвардлардан бири"  1 13:55Элбек Тўлқинов: "Нидерландия терма жамоаси асосан йирик гавдали футзалчилардан иборат экан"  1 13:41ЖЧ-2024. 1-тур. Парагвай — Коста-Рика. Превью  0 12:21"Реал"дагилар ҳавотирда  1

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Малайзиядаги йирик турнирда Янгиликлар

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Малайзиядаги йирик турнирда

Теглар :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси тарбияланувчилари Малайзияда ташкил этилаётган йирик мусобақада иштирок этишади.

“Super Mokh Cup 2015” деб номланган мусобақа Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 7-13 декабрь кунлари ўтказилади. Унда 12 ва 13 ёшли футболчилардан иборат, жами 40та жамоа иштирок этади. Турнирда Ангилиянинг “Манчестер Сити”, Хорватиянинг “Динамо Загреб”, Испаниянинг “Райо Валекано”, Бразилиянинг “Коринтианс”, Япониянинг “Кашива Рейсол” ва “Гамба Осака”, Жанубий Кореянинг “Сувон Самсунг”, “Ульсан Хундай” ва “Поханг Стилерз”, Эроннинг “Сепаҳон”, Хитойнинг “Гуанчжоу Евергранд” ва бошқа бир қанча машҳур клублар футбол мактаблари жамоалари иштирок этаётгани мусобақанинг нуфузи қанчалик юқори эканлигидан далолат бериб турибди.

4 декабрь куни “Бунёдкор” футбол мактабининг U-12 ва U-13 жамоалари делегацияси Куала-Лумпур шаҳрига етиб келишди. Ўйлаймизки, табрияланувчилари мусобақа стартигача маҳаллий иқлимга мослашиб олишади. “Бунёдкор-2002”га Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев мураббийлик қилишаётган бўлишса, “Бунёдкор-2003”ни Фурқат Самегов ва Алишер Иброҳимов бошқаришмоқда.

“Super Mokh Cup 2015” турнирининг U-13 ёш тоифасидаги иштирокчилари билан танишинг:
“А” ГУРУҲИ

1.“Манчестер Сити” (Англия)
2.“Кашива Рейсол” (Япония)
3.“Донгбу” (Жанубий Корея)
5.“Малайзия пантералари” (Малайзия)

“В” ГУРУҲИ
1.“Динамо Загреб” (Хорватия)
2.“Сепаҳон” (Эрон)
3.“Чонбури” (Таиланд)
4.“Малайзия йўлбарслари” (Малайзия)

“С” ГУРУҲИ

1.“Райо Валекано” (Испания)
2.“Сувон Самсунг” (Жанубий Корея)
3.“Бунёдкор” (Ўзбекистон)
4.Филиппин U-13 терма жамоаси

“D” ГУРУҲИ
1.“Поханг Стилерз” (Жанубий Корея)
2.“Гамба Осака” (Япония)
3.“Бурирам Юнайтед” (Таиланд)
4.Бангладеш U-13 терма жамоаси

“E” ГУРУҲИ
1.“Коринтианс” (Бразилия)
2.“Йокогама Маринерс” (Япония)
3.ПСВ (Таиланд)
4.“Малайзия пумалари” (Малайзия)

“Super Mokh Cup 2015” турнирининг U-12 ёш тоифасидаги иштирокчилари билан танишинг:
“А” ГУРУҲИ

1.“Пажу” (Жанубий Корея)
2.“Бунёдкор” (Ўзбекистон)
3.“Бурирам Юнайтед” (Таиланд)
4.МСС (Малайзия)
5.“Тунас афсонаси” (Малайзия)

“В” ГУРУҲИ
1.“Сеул Жамвон” (Жанубий Корея)
2.“Гуанчжоу Евергранд” (Хитой)
3.“Чонбури” (Таиланд)
4.“Малайзия пантералари” (Малайзия)
5.СИМБ-ЙФА (Малайзия)

“С” ГУРУҲИ
1.“Сеул Шиндап” (Жанубий Корея)
2.“Ким Жинг Ю” ФМ (Жанубий Корея)
3.Бангладеш U-12 терма жамоаси
4.“Малайзия пумалари” (Малайзия)
5.“Жеонса” (Малайзия)

“D” ГУРУҲИ

1.“Ульсан Хундай” (Жанубий Корея)
2.“Сепаҳон” (Эрон)
3.Филиппин U-12 терма жамоаси
4.ПСВ (Таиланд)
5.“Бинтанг Биру” (Малайзия)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика