UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  0 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  5 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  11

“Бунёдкор” ўз тақдимотини намойиш этди Янгиликлар

“Бунёдкор” ўз тақдимотини намойиш этди

ОФК семинари иккинчи кунги тадбирларнинг энг сўнггиларидан бири бу – клубларнинг ўзлари ҳақидаги маълуотлар билан гуруҳдошларини таништириш эди.
“Бунёдкор” ФК вакиллари клуб нафақат “В” гуруҳининг балки мусобақанинг энг тажрибали жамоаларидан бири эканлигини ушбу тақдимот орқали исботлаб беришди.

Тошкент халқаро аэропорти, шаҳри, пойтахтимиздаги меҳмонхоналар, машғулот майдони, асосий майдон, стадионда жамоа аъзолари ва матбуот вакилларига яратилган шарт-шароитлар ва шу каби маълумотлар ёзилган видео диск билан биргаликда ушбу қўлланмалар кичик китобча кўринишида чоп этилиб “Ал-Фатеҳ” (Саудия Арабистони) ва “Фулад” (Эрон) жамоалари вакилларига етказилди.

Бу борада ҳам гуруҳимиздаги рақибларимиз тажрибасизроқ эканлиги билиниб қолди: “Ал-Фатеҳ” ҳам, “Фулад” ҳам бизга ўзлари ҳақида маълумот етказишмади.

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда давом этаётган ОФК семинарининг иккинчи кунида клублар ўз либосларини намойиш этишди.

“В” гуруҳи вакиллари ичида “Бунёдкор” жамоасининг формалар тўпламига ҳеч қандай эътироз билдирилмади. Ташкилотчилар жамоамизнинг уй-сафар формалари, ўйинолди машғулотида киядиган либослари, ўйингача ва ундан кейин жамоавий кўринишда кийиладиган кийимлари, жамоа сардори боғичи ва шу кабиларни синчиковлик билан текширишди. Асосий талаб либослардаги рақамлар ва ҳомийлар номлари белгиланган ўлчамдан ортиб кетмаслиги бўлди.

Саудия Арабистонининг “Ал-Фатеҳ” клуби Осиё Чемпионлар лигасида дебют мавсумини ўтказаётганлиги шундоққина билиниб турарди. Бу жамоа вакиллари таҳминан 50-55 дақиқа либосларини тақдим этишди. Уларнинг текшируви чўзилишининг асосий омили сифатида жамоа ҳомийсининг логотипи ҳаддан зиёд кўп жойларга ёпиштирилганлиги ва либослардаги рақам ўлчовлари бузилганлиги бўлди. Эронинг “Фулад” клуби ҳам мусобақа ҳавосидан энди иккинчи маротаба нафас олаётгани сезилди. Бу жамоа вакилларида ҳам баъзи камчиликлар кўзга ташланди.

10-11 декабрь кунлари Малайзияда ўтган ОФК семинари ўз якунига етди.

Семинарнинг дастлабки кунида ОФК вакиллари янги қоидалар ва мусобақанинг ташкилий ишлари юзасидан ўз маърузаларини ўқишган бўлса, иккинчи кунда клублар ўзлари ҳақида маълумотлар беришди.

Семинар давомида “Бунёдкор” ФК Осиёнинг энг кўзга кўринган клубларидан бири эканлигини ҳар томонлама исботлай олди. Буни ОФК мутасаддилари ўзаро суҳбатларда бот-бот таъкидлашди.

Тадбирни тантанали ёпилиш маросимида ОФК бош котиби Алекс Сусай нутқ сўзлаб, барчага миннатдорчилик билдирди. Икки кун давом этган ОФК семинари ўз ишини якунлади. Энди мусобақа стартини интизорлик билан кутамиз.

Баҳодир МИРЗАЕВ
Куала-Лумпур, Малайзия
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика