UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Миллатлар лигаси. Роналду захирадан тушиб Португалияга ғалаба олиб келди, Испания ўн киши бўлиб меҳмонда йирик ҳисоб қайд этди, Хорватия ва Швециядан уйдаги ғалабалар  1 01:02Анасхон Раҳматов: "Терма жамоамизга Жаҳон чемпионати давомида имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  0 00:58"Атлетико" футболчиси жароҳати боис Аргентина терма жамоасидан Мадридга қайтади  0 00:30Хосе Венансио Лопес: "Энг муҳими хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Бугун 36 дақиқа давомида тартибли ўйин кўрсатдик"  0 00:05Аббосбек Файзуллаев: "Хато қилган жамоалар Жаҳон чемпионатидан қуруқ қоладиган босқич бошланди"  2 23:45Элдор Шомуродов: "Бишкекка уч очкони қўлга киритиш учун келдик"  10 23:26Футзал. Тожикистон ЖЧда гуруҳдаги рақибимиз — Нидерландияни мағлуб этди  0 23:05Миллатлар лигаси. Бешта ўйин якунига етди  2 22:45Мундиал-2026. Рустам Ашурматов "Бунёдкор" академиясига қандай келиб қолгани ва 2 миллион сўм маош ҳақида   0 22:43Қирғизистон терма жамоаси футболчилари Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан нималар дейишди?  10 22:20Милитао ўнг сон зўриқиши сабаб 10 кунни ўтказиб юборади  0 21:41Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўртоқлик ўйинда ҳам Бразилияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  15 21:10БАА Лига кубоги. Ғаниев ассист қайд этди ва "Ал Батеҳ" ғалаба қозонди, аммо...  12 20:35"Барселона" ва яна тўрт клуб Томас Партига қизиқмоқда  3 19:54ПСЖ Энрике билан шартномани узайтирадими?  0

«Бунёдкор» нигериялик футболчилар юзасидан баёнот берди Янгиликлар

«Бунёдкор» нигериялик футболчилар юзасидан баёнот берди

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Тошкентда бўлиб турган бир гуруҳ нигериялик футболчилар билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди. Баёнот матни клуб твиттерида чоп этилган.
Маълум бўлишича, ушбу нигериялик футболчиларнинг «Бунёдкор»га ҳеч қандай алоқаси йўқ. Африкаликлар «Бунёдкор»никига ўхшаш JAKO бренди остидаги либосларни Тошкентда тиктиришган, либослардаги клуб логотипи эса «Бунёдкор»ники эмас, балки рамзи Тошкент клубиникига жуда ҳам ўхшаш бўлган Грузиянинг «Марк Старс»ники.

Аввалроқ, Facebook ижтимоий тармоғида бир гуруҳ нигериялик футболчиларнинг Тошкентда машғулотлар олиб бораётгани ва гуруҳ бўлиб суратга тушгани ҳақида хабар берилган эди. Уларнинг устидаги спорт либослари узоқдан қараганда «Бунёдкор»ники билан бир хил кўринишда эди.

«Марк Старс» Грузия иккинчи лигаси вакили бўлиб, 2012 йилда ташкил этилган. Клуб нигериялик Келвин Отусга тегишли. Клуб расмий сайти маълумотларига кўра, жамоа таркибида уч нафар нигериялик футболчи бор.

Жамоа логотипи шакли «Бунёдкор»ники билан бир хил, ранглар ҳам деярли ўхшаш. «Бунёдкор» логотипида гумбаз устида оқ лайлаклар бўлса, «Маркс Старс»никида қора лайлаклар бор, шунингдек, Грузия клуби логотипида қалдирғочлар йўқ. «Бунёдкор» логотипининг BUNYODKOR деб ёзилган ўрнида «Марк Старс» логотипида FOUNDED 2012 деб ёзилган.





Тошкентда, бир қаторлари 2013 йил кузидан бери бўлиб турган нигериялик футболчилар гуруҳи нима учун ўз либосларини «Бунёдкор»никига ўхшаш даражада тайёрлатгани номаълум.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика