UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Пролига. "Локомотив" - "Арал". Асосий таркиблар маълум!  0 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  3 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  8 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  29 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  3 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  49

"Бунёдкор" Минскда яна учта ўйин ўтказади Янгиликлар

"Бунёдкор" Минскда яна учта ўйин ўтказади

«Бунёдкор»нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда.

Мураббийлар штаби йиғиннинг олтинчи кунида футболчиларни эрталаб «тренажер зали»да шуғуллантирган бўлса, тушдан сўнг тикланиш учун сауна ва бассейнга таклиф қилишди. Бир кун аввал ўртоқлик учрашуви ўтказилгани ҳисобига йиғиннинг олтинчи куни бироз енгил ўтди.

Бугун жамоа одатдагидек икки маҳал машғулот ўтказди. Ҳар иккала машғулот ҳам майдонда олиб борилди. Эрталабки машғулотларда ҳам, тушдан кейинги машғулотнинг маълум қисмида ҳам йигитларга жисмоний юкламалар берилди. Асосий қисмида эса, одатдагидек тўп билан ишланди. Хурсанд қиладиган хабар шуки, Исломжон Қобилов бугундан эътиборан умумий гуруҳда шуғулланишни бошлади, «Смолевичи»га қарши баҳсда жароҳат олган Суҳроб Иззатов эса, якка тартибда енгил тарзда югуришга киришди.

Жамоа 22 июль куни тушдан кейин Тошкентга қайтади. Режага кўра, йиғиннинг сўнгги уч кунида учта ўртоқлик учрашуви ўтказилади. 19 июль куни БАТЭ жамоаси ўринбосарларига қарши ўйнасак, эртаси куни Белорусь чемпионати олий лигаси вакили «Днепр» билан куч синашади. Йиғин доирасидаги сўнгги ўйин Россиянинг «Смоленск» клуби билан бўлади. Шу уч ўйиндан сўнг мураббийлар штаби кўрикда бўлиб турган ҳужумчи, вингер Муҳаммад Диалло борасидаги охирги қарорга келишади.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика