UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  0 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  1 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  0 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  1 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  39 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  2 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  1 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  7 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  22 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  23 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0

«Бунёдкор» Минскда Беларусь клубини мағлуб этди Янгиликлар

«Бунёдкор» Минскда Беларусь клубини мағлуб этди

«Бунёдкор» клуби 13 июль куни Минскдаги йиғин доирасидаги илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Айтиш керак, эрталабки машғулотлар билан бошланди. Аниқроғи, футболчилар «тренажер зали»да жисмоний юкламалар олишди. Гарчи 5 соатдан кейин ўртоқлик ўйини бўлса-да, мураббийлар штаби ўйинчиларга жисмоний юкламалар беришдан чўчишмади. Аҳамиятлиси, нонуштадан кейин ўтказилган машғулотларда жисмоний юкламалар олган йигитлар тушликдан сўнг бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида рақибга ҳеч қайси жиҳатдан ютқазгани йўқ. Аксинча, учрашувнинг аксар қисмида мезбонларга нисбатан фаол ва мазмунли ўтказишди. Ўйинни ташкил қилиш борасида «Смолевичи»дан устунлик кўринди. Шунчаки, Белорусь чемпионатининг 1-лигасида пешқадамлик қилаётган майдон эгалари ўз уйида ютқазишни хоҳламагани сабабли 90 дақиқа майдонда фаоллик кўрсатди. Таъкидлаганимиздек, сифат борасида бизнинг йигитлар устунлик қилишди.

Ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилди. Иккинчи бўлимда чап қанотдан ташкил қилинган ҳужум ҳаводан амалга оширилган тўп узатиш орқали ўнг қанотга кўчди. Тўпни қабул қилиб олган Дилшод Аҳмадалиев бир ҳаракат билан ҳимоячини четга «суриб қўйиб», иккинчи ҳаракатда дарвозани ерлатиб нишонга олди. Вадим Абрамов иккинчи қирқ беш дақиқаликда таркибни деярли ўзгартирди. Мезбонлар эса, биринчи бўлимнинг ўзидан кейиноқ таркибни янгилашди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
СМОЛЕВИЧИ – БУНЁДКОР – 0:1 (0:0)
«Смолевичи»:
Алексей Черних, Иван Василенок, Эдуард Жевренов, Игорь Заяц, Владислав Муҳамедов, Александр Краснов, Дмитрий Щегрикович, Анатолий Макаров, Артём Федянин, Дмитрий Гомза, Евгений Барсуков.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров (Абдумавлон Абдужалилов, 46), Дилшод Аҳмадалиев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 72), Анвар Ғофуров (Улуғбек Абдуллаев, 78), Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов (Валерий Акопов, 72), Суҳроб Иззатов (Бобурбек Фарҳодов, 72), Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 62), Жасурбек Жалолиддинов (Санжар Рихсибоев, 46), Владислав Нуриев (Миржаҳон Мираҳмадов, 46; Фаррух Икромов, 83).
Гол: Дилшод Аҳмадалиев, 64 – 0:1.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика