UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  5 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  1 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  3 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  9 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  23 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5

«Бунёдкор» миннатдорчилик билдиради Янгиликлар

«Бунёдкор» миннатдорчилик билдиради

Теглар :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси “плей-офф” учрашувида Дубайнинг “Ал-Шабаб” клубидан устун келиб, ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичига йўлланма олди.

“Бунёдкор” – “Ал-Шабаб” учрашуви арафасида турли хил оммавий ахборот воситалари орқали жамоамизга далда ва кўмак берганлар бўлди. Хусусан, “Бунёдкор”га омад тилаганлар қаторида “Нефтчи”, “Бухоро”, “Қўқон-1912”, “Оқ-тепа” ва бошқалар, шунингдек юртимизнинг деярли барча вилоятларида истиқомат қилувчи футбол мухлисларининг олға чорловчи тилакларига кўзимиз тушди.

“Бунёдкор” футбол клуби “Бунёдкор” – “Ал-Шабаб” учрашуви олдидан ва ўйин пайтида жамоамиз учун қайғурган, футболчиларимизни қўллаб-қувватлаган барча-барчага миннатдорчилик билдиради. “Бунёдкор”нинг ғалабаси –клубнинг ўз тарбияланувчиларига таяниш сиёсати тўғри йўлга қўйилганлигидан далолат бериб турибди.

Жамоамиз бундан кейин ҳам бор куч ва маҳоратини ишга солиб, мухлисларга чиройли, мазмунли ва ҳужумкор футбол намойиш этишга ҳаракат қилади.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика