UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  29 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  19 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  23 18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

«Бунёдкор» иштирокидаги учрашувларнинг фотомухлисига айланинг! Янгиликлар

«Бунёдкор» иштирокидаги учрашувларнинг фотомухлисига айланинг!

Хабарингиз бор, 13 июндан эътиборан Coca Cola Суперлиганинг 2020 йилги мавсуми давом эттирилади.

Айнан шу куни «Бунёдкор» ўз майдонида «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилади. Маълумки, коронавирус пандемияси сабабли Суперлиганинг барча ўйинлари томошабинларсиз ўтказилади. Аммо сиз мазкур беллашувнинг стадиондаги мухлисига айланишингиз мумкин. Мухлислар учун ўйнайдиган «Бунёдкор» ажойиб ишга қўл урди. 

Энди сиз «Бунёдкор» - «Қўқон-1912» учрашувининг фотомухлисига айланиш имкониятига эгасиз. Гарчи стадионга ташриф буюра олмасангизда, ўз суратингиз билан футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларга руҳан далда бўлиш имкониятига эгасиз. Бунинг учун сифатли фотосуратингизни тегишли электрон почтага жўнатинг. Биз ушбу суратни чоп этамиз ва «Бунёдкор» стадионининг жамоамиз мухлислари учун аталган секторига жойлаштириб чиқамиз. Шу тариқа футболчиларимизни нафақат ойнаи жаҳон орқали, балки трибунада ҳам қўллаб турасиз. Айтиш керакки, «Бунёдкор» буни карантин вақтида анъанага айлантиради ва жўнатган суратларингиз орқали доимий равишда «қалдирғочлар»нинг фотомухлисига айланасиз!

Фотосуратлар 10 июнга қадар қабул қилинади.
Суратларни bunyodkorfanclub@gmail.com электрон почтасига жўнатишингиз мумкин.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика