UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  0 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  5 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  35 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  22 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11

"Бунёдкор" футбол клубига янги президент тайинланди Янгиликлар

"Бунёдкор" футбол клубига янги президент тайинланди

Теглар :  Бунёдкор
“Бунёдкор” футбол клуби Кузатув кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда клуб моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари ушбу йиғилишда, Кузатув кенгаши аъзолари томонидан клубга янги президент тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёда ҳам ўз номи ва ўрнига эга бўлган “Бунёдкор” футбол клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев расман “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди.

Ўз навбатида, Абдуллаев Меҳриддин Раззоқовичга “Бунёдкор» футбол клуби президенти лавозими даврида катта омад ва зафарлар тилаб, уларнинг раҳбарлиги остида “Бунёдкор” ўзининг шонли тарихи қайтишига, жамоамиз яна чемпионлик учун курашишига, Осиё чемпионлар лигасида яна мунтазам тарзда тўп суришига ишонамиз!

Маълумот учун: Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика