"Бунёдкор" Дубайда Гана терма жамоасига қарши ўйнайди
08 янв 2017 09:25
Янгиликлар
"Бунёдкор" Дубайда Гана терма жамоасига қарши ўйнайди
Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" клуби айни пайтда БААда хорижий йиғинни ўтказаётганидан хабарингиз бор.
Сергей Лушан бошчилигидаги жамоа 10 январь куни Дубайдаги "The Sevens" стадионида Гана миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Аврам Грант бошчилик қилаётган терма жамоа Африка миллатлар кубогига тайёргарлик кўрмоқда. 14 январь куни Габон мамлакатида старт оладиган мусобақада Гана терма жамоаси илк ўйинни 17 январда Угандага қарши ўтказади.
"Бунёдкор" - Гана учрашуви 10 январь куни Дубай вақти билан соат 17:00да (Тошкентда 18:00 бўлади) старт олади.
Гана терма жамоаси таркибида айни пайтда Асамоа Гьян, Эммануэль Агеманг Баду, Андре Айю, Жонатан Менса, Кристиан Атсу, Вакасо Муборак, Жордан Айю каби машҳур футболчилар фаолият олиб боришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар