UZ

Сўнгги янгиликлар

16:41Роббен учун энг яхши мураббий ким?  4 16:30Манчестер жамоалари очко йўқотди, Погба пенальтини уролмаган турда Пукки порлади. АПЛ, 2-тур шарҳи  8 16:29"Шанхай СИПГ" - "Шаньдун Лунэн" (матнли трансляция)  5 16:08"Шанхай СИПГ" - "Шаньдун Лунэн". Таркиблар маълум  13 15:47"Рома" тез орада "Арсенал" ўйинчисини ижарага олади  1 15:21Арманистон президенти "Манчестер Сити" билан арман футболини ривожлантиришни муҳокама қилди  2 15:21"Келажак Юлдузлари-2019". Биринчи кунги ўйинлардан ГАЛЕРЕЯ  3 14:53"Ювентус" янги ўйинчисини ижарага бериб юборди  2 14:25«Барселона»ни 16-ўринга жойлаштириб қўйган Ла Лига старти ҳақида  45 14:19Марсело: "Реал" янги футболчилар билан шартнома имзолаши керак эмас"  4 14:01Россия премьер лигаси: Шомуродовнинг голли сериясини тугатган ва "Ростов"ни яна тўхтатган "Уфа" ҳамда турнинг бошқа тафсилотлари  5 13:52Омар Моманидан карикатура: "Бу хиёнат"  3 13:49АПЛда дебют қилган VAR ҳақида   15 13:34Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 13:30Пулишич нега "Манчестер Юнайтед"га ўтмаган?  8

«Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда! Янгиликлар

«Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда!

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов яна бир бор «Бунёдкор» стадиони ва академиясига ташриф буюрди.

Ташриф давомида даставвал «Бунёдкор» стадионининг чими кўздан кечирилди. Майдоннинг сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар мутахассислар билан муҳокама қилинди. Шундан сўнг Равшан Эрматов «Бунёдкор» академиясига ҳам ташриф буюриб, болалар учун яратилган шароитлар, майдонларнинг ҳолати билан танишди. Масъул мутахассисларнинг фикрлари тингланди, тегишли кўрсатмалар берилди.

Равшан Сайфиддиновичнинг ташрифи «Бунёдкор» мухлислари учун яхши янгилик билан якунланди. Барчани бирдек хурсанд қиладиган хабар шуки, «Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда! Яъни, жамоа энди уй учрашувларини «Бунёдкор» стадионида ўтказади. Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган, 26 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган «Бунёдкор» - «Локомотив» ўйини «Бунёдкор» стадионида ўтказилиши тасдиқланди!

Айтиш керак, бу янгилик жамоа учун мамлакатимиз ҳурликка эришган кун, Мустақиллик байрамига совға бўлди.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

+11   
14 авг 20:00:49
vostochniyprins
Futbolga futbolni tushunadigan odamlar nihoyat keldi
+9   
14 авг 20:12:45
Baxodir Isroilov
Molodec Bunyodkor uchun xursandman xudo xoxlasa Lokoni bemalol yutamiz
+9   
14 авг 20:07:34
Бахтиёр Хайдаров
БУНЁДКОР СТАДИОНИ УША ПАЙТДА ХУЖЖАТЛАРИ РАСМИЙЛАШТИРИЛМАГАН БУЛСА ХАМ СОТИБ ОЛИНГАН ВА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ СТАДИОН КУРИЛГАН ЭДИ . ХАММА ХАТ ХУЖЖАТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИБ КАЙТАРИБ БЕРИШ КЕРАК ВА УЗ НОМИНИ КАЙТА ТИКЛАБ БУНЁДКОР ДЕБ НОМЛАШ КЕРАК . МИЛЛИЙ ДЕГАН НОМ УМУМАН ЯРАШМАГАН НИМА МИЛЛАТЧИЛИКМИ БИЗНИ ВАТАН КУП МИЛЛАТЛИ АГАР ЯНГЛИШМАСАМ .
+7   
14 авг 20:14:23
Doktor Xaus
Ermatov respekt
+6   
14 авг 20:14:56
Абдугофур84
Нихоят яна стадионга Бунёдкор номи кайтарилди. Бу яхши янгилик.
+5   
14 авг 20:06:47
Shahzod Mahmudov
Adolat qaror topganidan hursandmiz
+4   
14 авг 23:23:09
geniy Geenrih
Жудаям хурсанд бўлдим."Бунёдкор" эса омад тилайман.
+4   
14 авг 22:05:12
TOMJIQ_OLOT
"Ҳақиқат эгилади, букилади лекин синмайди" деган гап бежиз эмаслигига яна бир бор амин бўлдим. Олға, "БУНЁДКОР"! БИЗ СЕН БИЛАН БИРГАМИЗ!!!
+3   
14 авг 22:40:03
Edik
Щу стадионгаям файз барака беришини тилаб коламиз
+3   
14 авг 22:39:06
fc Surxon
Ravshan aka viloyatlarga ham chiqing muommo faqat toshkentda emas viloyatlarga boring qilinadigan ishlar ancha
+3   
14 авг 20:00:54
vostochniyprins
Futbolga futbolni tushunadigan odamlar nihoyat keldi
   
15 авг 08:43:02
aral2019
Умид ишлаган вактта Бунёдкор билан насаф угай бола булиб колган эди. Равшан ака келиб бу икки клубга жон кирди . Равшан ака ишларингизга омад. Келаси мабсум албатта Бунёдкор билан насаф 1-2 урин учун курашиш насби этсин. омад
   
14 авг 23:48:15
ФАН
Бахтиёр Хайдаров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
БУНЁДКОР СТАДИОНИ УША ПАЙТДА ХУЖЖАТЛАРИ РАСМИЙЛАШТИРИЛМАГАН БУЛСА ХАМ СОТИБ ОЛИНГАН ВА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ СТАДИОН КУРИЛГАН ЭДИ . ХАММА ХАТ ХУЖЖАТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИБ КАЙТАРИБ БЕРИШ КЕРАК ВА УЗ НОМИНИ КАЙТА ТИКЛАБ БУНЁДКОР ДЕБ НОМЛАШ КЕРАК . МИЛЛИЙ ДЕГАН НОМ УМУМАН ЯРАШМАГАН НИМА МИЛЛАТЧИЛИКМИ БИЗНИ ВАТАН КУП МИЛЛАТЛИ АГАР ЯНГЛИШМАСАМ .
Туппа тугри !
Фикрингизга 100 % кушиламан дустим.
БУНЁДКОР номини узи хам чиройли хам жарангдор.
Лекин "МИЛЛИЙ" деган суз ёки атама купмиллатлиликга хам миллатчиликка хам мутлако дахлсиз я'ни хеч кандай дахли йук.
МН: Миллий театр, миллий таом, миллий бог, миллий уйин, миллий терма жамоа ва хакозо .... шу жумладан миллий стадион.
   
14 авг 20:47:02
Xumor 215
Bunyodkor milliyga qaytmoqda
   
14 авг 20:19:57
De-nur
Бунедкор стадионими или миллийми ?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг