

“Қалдирғочлар” 16 январь куни тушлик пайтида Шаржа шаҳрига етиб боришди ва “Radisson blue” меҳмонхонасига жойлашишди. Бахтиёр Бобоев бошчилигидаги машғулотлар шу куннинг ўзиданоқ бошланиб кетди.
Жамоамиз кунига уч маҳалдан шуғулланмоқда. Яшил майдонда икки маҳал тўп билан ишлаш машқлари олиб борилаётган бўлса, кунига бир маротабадан тренажёр залида жисмоний ҳолатга эътибор қаратилмоқда.
Ушбу ҲАВОЛА орқали “Бунёдкор”нинг 17 январь кунги машғулотлари фотожамланмаси билан танишишингиз мумкин.



