UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  0 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0 20:35Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"  0 20:17Эрик тен Хаг жароҳатлар ҳақида: "Бу ҳеч нимани ўзгартирмайди"  0 20:01Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"  0 19:45Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляциялари)  5 19:37"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти  4 19:09"Страсбур" "Челси" футболчисини ижарага олди  1 18:45Расман: "Фулхэм" "Арсенал" футболчисини харид қилди  0 17:59Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти  1 17:34"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки ҳимоячи бўйича таклифини рад қилди  3 17:07"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди  1 16:39"Хави "Барселона"га келгач, ҳаммасини ўзгартирди" — Левандовски  1 16:13Суперлига. "Металлург"да 3, ОКМК ва "Андижон"да 1 нафардан. 14-турни ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:53Расман: "Осасуна" сардори фаолиятини Қатарда давом эттиради  2

"Бунёдкор" БААда Москванинг "Динамо" клуби билан ўйнайди Янгиликлар

"Бунёдкор" БААда Москванинг "Динамо" клуби билан ўйнайди

Россиянинг "Спорт-Экспресс" нашрининг хабарига кўра Москванинг "Динамо" клуби январь ойида Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
16-28 январь кунлари "Динамо" БААда йиғин ўтказади. Россия клуби у ерда учта назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган.

22 январь куни Дан Петреску шогирдлари Даниянинг "Брондбю" клуби билан куч синашишади. 25 январда эса рақиб Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" клуби бўлади. Учинчи рақиб номи ҳозирча номаълум.

"Бунёдкор" 2013 йилнинг 6-16 январь кунлари БААда йиғин ўтказганди. "Қалдирғочлар" у ерда Саудия Арабистони чемпионати иштирокчиси “Ал-Таавон” (2:1) ва Украинанинг “Металлист” (1:3) клублари билан назорат учрашувларини ташкил этганди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа 2014 йил БААдаги йиғинни қачон ўтказишлари ҳозирча аниқ эмас.

Бундан ташқари "Динамо" Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ҳам ўтказган.

"Динамо" Россия премьер-лигасининг 19та туридан сўнг 35 очко тўплаб қишки танаффусга 4-ўринда чиқиб кетди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика