UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлманг»  3 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  16 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  3 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   3 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  9 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0

Буни ўқиш шарт. Баҳрайн "Янги Моуринью"ни топди-ми? Янгиликлар

Буни ўқиш шарт. Баҳрайн "Янги Моуринью"ни топди-ми?

2019 йилги Осиё Кубогида Баҳрайн терма жамоаси 1/8 финалда қўшимча таймларда Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб мусобақа билан хайрлашган эди.

Шундан кейин Баҳрайн футбол ассоциацияси чехиялик Мирослав Соукупга жавоб берган ҳамда унинг ўрнига бошқа мураббий излашни бошлаганди.

Шу йилнинг март ойида деярли ҳеч ким танимайдиган португалиялик Элио Соуза Баҳрайн бош мураббийи этиб тайинланди. Футболчилик фаолиятини фақат "Витория Сетубал" клубида ўтказган ярим ҳимоячи 2005 йил 36 ёшида ўзининг қадрдон клубига бош мураббий бўлганди. 2006 йилда Соуза бошчилигидаги "Витория Сетубал" Португалия Кубоги финалига қадар етиб борди ва "Бенфика"га ютқазиб қўйди. 2007 йилда унинг "Витория"даги фаолияти якунига етди ва қуйи дивизионда иштирок этувчи "Ковилья" клуби унинг янги иш жойига айланди. Бу ерда бир мавсум ишлаган мураббийга Португалия ўсмирлар терма жамоасини ишониб топширишди.



2010-2019 йиллар оралиғида у Португалиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ишлади. 2016 йилда U-17, 2018 йилда U-19 Европа чемпионатларида Португалияни чемпионликка олиб келди.

Кейин эса юқорида ёзганимиздек Соуза 2019 йилнинг март ойида Баҳрайн терма жамоасини қабул қилиб олди ва ҳаммаси бошланди...




Дастлаб август ойида Ироқда ўтган Ғарбий Осиё чемпионатида Баҳрайн ўз тарихида илк бор чемпионга айланди. Чемпионлик йўлида хатто мезбон Ироқ ҳам таслим этилди.

Октябрь ойида Баҳрайн ЖЧ-2022 саралаши доирасида Эрон терма жамоасини мағлуб этди ва Эроннинг Жаҳон чемпионати саралашларидаги 23 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Айни пайтда Баҳрайн ўз саралаш гуруҳида 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб туриди. Ироқ 11 очко билан пешқадам ва Эрон ҳисобида 6 очко мавжуд.

Кеча, 8 декабрь куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида 1970 йилда ташкил этилган, ҳисоб бўйича 24-Форс Кўрфази кубоги ўз ниҳоясига етди. Финалда Баҳрайн Саудия Арабистонини 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўз тарихида илк бор ушбу мусобақада чемпионга айланди! Форс Кўрфази ташкил этилганидан буён барча 23та мусобақада иштирок этган Баҳрайннинг энг максимал натижаси кумуш медаль эди. Умуман олганда Форс Кўрфази кубогида иштирок этадиган 8та мамлакатдан фақат иккитаси Баҳрайн ва Яман бу мусобақада чемпион бўлмаган эди. Элио Соуза билан бирга баҳрайнликлар деярли 50 йил кутишган ғалабани қўлга киритишди.



Элио Соуза 1969 йил Португалиянинг Сетубал шаҳрида таваллуд топган. Бугунги кунда "Тоттенхэм"да ишлаётган Жозе Моуринью ҳам айнан шу ерда туғилганини кўпчилик билса керак. Балки Соуза Баҳрайн учун "Янги Моуринью"га айланар, балки айланиб бўлгандир...

 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика