UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  124 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Буни ўқиш шарт. Баҳрайн "Янги Моуринью"ни топди-ми? Янгиликлар

Буни ўқиш шарт. Баҳрайн "Янги Моуринью"ни топди-ми?

2019 йилги Осиё Кубогида Баҳрайн терма жамоаси 1/8 финалда қўшимча таймларда Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб мусобақа билан хайрлашган эди.

Шундан кейин Баҳрайн футбол ассоциацияси чехиялик Мирослав Соукупга жавоб берган ҳамда унинг ўрнига бошқа мураббий излашни бошлаганди.

Шу йилнинг март ойида деярли ҳеч ким танимайдиган португалиялик Элио Соуза Баҳрайн бош мураббийи этиб тайинланди. Футболчилик фаолиятини фақат "Витория Сетубал" клубида ўтказган ярим ҳимоячи 2005 йил 36 ёшида ўзининг қадрдон клубига бош мураббий бўлганди. 2006 йилда Соуза бошчилигидаги "Витория Сетубал" Португалия Кубоги финалига қадар етиб борди ва "Бенфика"га ютқазиб қўйди. 2007 йилда унинг "Витория"даги фаолияти якунига етди ва қуйи дивизионда иштирок этувчи "Ковилья" клуби унинг янги иш жойига айланди. Бу ерда бир мавсум ишлаган мураббийга Португалия ўсмирлар терма жамоасини ишониб топширишди.



2010-2019 йиллар оралиғида у Португалиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ишлади. 2016 йилда U-17, 2018 йилда U-19 Европа чемпионатларида Португалияни чемпионликка олиб келди.

Кейин эса юқорида ёзганимиздек Соуза 2019 йилнинг март ойида Баҳрайн терма жамоасини қабул қилиб олди ва ҳаммаси бошланди...




Дастлаб август ойида Ироқда ўтган Ғарбий Осиё чемпионатида Баҳрайн ўз тарихида илк бор чемпионга айланди. Чемпионлик йўлида хатто мезбон Ироқ ҳам таслим этилди.

Октябрь ойида Баҳрайн ЖЧ-2022 саралаши доирасида Эрон терма жамоасини мағлуб этди ва Эроннинг Жаҳон чемпионати саралашларидаги 23 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Айни пайтда Баҳрайн ўз саралаш гуруҳида 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб туриди. Ироқ 11 очко билан пешқадам ва Эрон ҳисобида 6 очко мавжуд.

Кеча, 8 декабрь куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида 1970 йилда ташкил этилган, ҳисоб бўйича 24-Форс Кўрфази кубоги ўз ниҳоясига етди. Финалда Баҳрайн Саудия Арабистонини 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўз тарихида илк бор ушбу мусобақада чемпионга айланди! Форс Кўрфази ташкил этилганидан буён барча 23та мусобақада иштирок этган Баҳрайннинг энг максимал натижаси кумуш медаль эди. Умуман олганда Форс Кўрфази кубогида иштирок этадиган 8та мамлакатдан фақат иккитаси Баҳрайн ва Яман бу мусобақада чемпион бўлмаган эди. Элио Соуза билан бирга баҳрайнликлар деярли 50 йил кутишган ғалабани қўлга киритишди.



Элио Соуза 1969 йил Португалиянинг Сетубал шаҳрида таваллуд топган. Бугунги кунда "Тоттенхэм"да ишлаётган Жозе Моуринью ҳам айнан шу ерда туғилганини кўпчилик билса керак. Балки Соуза Баҳрайн учун "Янги Моуринью"га айланар, балки айланиб бўлгандир...

 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика