UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:49"Челси" — "Вулверхэмптон". Таркиблар маълум  2 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  0 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  3 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  124 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  48 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  23 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0

Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз" Янгиликлар

Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"

Хабарингиз бор, "Андижон" клубини энди ОЧЛ-2 доирасида Баҳрайнда "Ал Ҳалдия"га қарши муҳим учрашув кутмоқда.

"Бургутлар" кеча Манама шаҳрига етиб борган ва бўлажак ўйинга жиддий тайёрланмоқда. Жамоанинг истеъдодли футболчиларидан бири Суннатуллоҳ Ҳамиджонов клуб матбуот хизматига бўлажак беллашув олдидан интервью берди. 

- "Андижон" ОЧЛ-2 доирасида Баҳрайнда "Ал Ҳалдия"га қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан нима дея оласиз?

- Рақиб ҳақида маълумотларга эгамиз. Чунки ўз уйимизда – "Бобур Арена"да яхши, чиройли ўйинлар кўрсатганмиз. Худо хоҳласа, Баҳрайнга ғалаба учун келдик. ОЧЛда яхши ҳаракат қиляпмиз. Насиб қилса, бу ердан уч очко билан қайтамиз.

- "Ал Ҳалдия"га қарши Андижондаги беллашувда ҳисоб очилмаганди. Аммо жамоамиз анча ҳужумкор ва тажовузкор ўйин кўрсатган. Ушбу беллашувдан хулоса қиладиган бўлсак, бу сафар қандай ўйин кутяпсиз?

- Худо хоҳласа, ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз. Яна мураббийларимиз бизга қанақа тактикада ўйнашимизни аниқроқ тушунтиришади.   

- "Ал Ҳалдия" клуби 29 октябрь куни уйида "Ал Аҳли"га қарши муддатидан аввалги 5-тур ўйинини ўтказиб олди. Гуруҳдаги ҳозирги вазиятга қандай баҳо берасиз?

- Гуруҳдаги вазият яхши. Ҳаммада имконият бор. Гуруҳ босқичидан чиқсак бўлади, 1-ўринни эгаллашимизга ҳам ҳали имкон мавжуд. 

- 3 та учрашувда гол урмадик ва гол ўтказмадик. Бунга қандай изоҳ берган бўлардингиз?

- Албатта, гол уришимиз керак. Гол ўтказмаётганимиз ҳам катта ютуқ. Насиб бўлса, гол ўтказмасликни давом эттирамиз. Худо хоҳласа, 4-турдан гол уришни бошлаймиз. 


- Сиз учун биринчи навбатда нима муҳим: гол уришми ёки гол ўтказмасликми?

- Биринчи навбатда, дарвозамиз дахлсизлигини сақлай олсак, ҳужумда албатта имкониятлар бўлади ва ундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Омадга ҳам боғлиқ.  

- "Ал Ҳалдия"га қарши Андижондаги баҳсда ўйнадик ва энди уларни биламиз. Бўлажак рақибни кучли ва кучсиз тарафлари нимада деб ўйлайсиз?

- Ҳамма футболчилари тезкор, техникалари бор. Ҳар бир ўйинчига пухта ёнадашамиз. Ҳар доим мухлисларимиз биринчи ўринда туришади. Улар қаерда ўйнашимиздан қатъий назар бизни қўллаб туришади. Уларга раҳмат ва хурсанд қилиш учун бор кучимизни сарфлаймиз.

Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
04 ноя 14:00:57
Бахтиёр Ашуров
Сениям жамоангниям омадини берсин!
+1   
04 ноя 12:12:53
Бек 75
Андижоним Галаба Билан кайт. Сендан умидимиз катта
+1   
04 ноя 12:10:03
TOMJIQ_OLOT
Омад ёр бўлсин! 3 очко билан қайтинглар бугун.
   
04 ноя 21:11:28
Тохир
Андижон сафарингиз бехатар булсин.
Галаба билан кайтинглар.
   
04 ноя 14:02:38
David Terezege
Obkepquymelik yana
   
04 ноя 12:41:52
Андижан
Шацких эхтиеткор тактикалар воз кечмаса Яна голсиз кайтамиз хужумкор уйин курсатиш вакти келди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика