Буни кўриш керак! "Барселона" уй стадионни реконструкция қилиш лойиҳасини тақдим этди - "Espai Barca". Лойиҳа нархи - 1,5 миллиард евро

Alisher
19 окт 2021, 13:40
"Барселона" "Espai Barca" инфраструктура лойиҳасини тақдим этди.

Каталонияликлар уй стадион бўлмиш "Камп Ноу"да реконструкция ишларини олиб боришмоқчи ва қўшни ҳудудни ҳам модернизация қилишмоқчи.

Лойиҳани амалга ошириш учун 1,5 миллиард евро талаб этилади. Арена реконструцияси учун ушбу маблағнинг 60 фоизи ишлатилиши режалаштирилмоқда.

Агар лойиҳа маъқулланса, модернизация 2022 йилда бошланади ва 2027 йилда якунланади.



Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo