UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  1 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  2 09:47Мўжиза рўй бермади – аммо, ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  7 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  2 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  16 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  8 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  14 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  13 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  21 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6

Бундеслига. Превью: Аутсайдерлар "Бавария" ва "Байер"га қарши Янгиликлар

Бундеслига. Превью: Аутсайдерлар "Бавария" ва "Байер"га қарши

Германия Бундеслигасининг 15-тур доирасидаги яна иккита беллашув бугун бўлиб ўтади.


Куни кеча 15-турдан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Куннинг дастлабки беллашуви пешқадамлар орасида бораётган "Бавария" ҳамда аутсайдер "Дармштадт" ўртасида кечади.

Бундеслига, 15-тур. Турнир жадвали

"Лейпциг"нинг "Герта" устидан қозонган ғалабасидан сўнг айни пайтда "Бавария" жадвалда яна иккинчи поғонага тушиб кетди. Аммо улар бугун ушбу ҳолатни ўзгартириш имкониятига эгалар. "Бавария" "Дармштадт" устидан ғалабани қўлга кирита олса, унда очколар сони бўйича яна "РБ Лейпциг"га етиб олади ва тўплар нисбатига кўра биринчи поғонага ўрнашади.


Ўтган йили Бундеслигага чиққан "Дармштадт" бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалаганди. Бу йили ҳам айнан шу вазифани  такрорлаш учун курашаётган жамоанинг ишлари ҳозирча қониқарли эмас. "Дармштадт" ҳозиргача ўтказилган 14та ўйиндан атига иккитасида зафар қучишга муваффақ бўлди. Яна иккита беллашувда эса рақиблари билан муроса қилди. Аммо қолган 10та ўйинда майдонни мағлуб ҳолда тарк этди. "Дармштадт" ўтказилган охирги 6та ўйиндан ҳаммасида ютқазгани айни пайтда жамоанинг руҳий тушкун кайфиятда эканлигидан далолат беради. Бу ҳолатда "Бавария" қаршилигини синдириш ҳазилакам иш эмас. Аммо футболда ҳамма нарса руй бериши мумкин. Бугун Рамон Берндрот шогирдлари бор кучларини сарфлаб бўлса ҳам "Бавария"га муаммолар туғдиришга ҳаракат қилишади. "Дармштадт" раҳбарияти узлуксиз муваффақиятсизликдан сўнг Норберт Майерни истеъфога чиқарди ва жамоани Рамонга топширди. Янги мураббий қўл остида эса жамоа ўша руҳий тушкунликни ҳам енгиб ўтмоғи лозим бўлади. Агарда бу ишни "Бавария"га қарши ўйинда амалга оширса, унда бу "Дармштадт" футболчиларига қўшимча драйв (қўвват) беради. Яъни улар ўз кучларига бўлган ишончни икки ҳисса кўпроқ хис этишлари мумкин бўлади.

"Бавария" жамоасида ҳам ушбу мавсумда пасайиш ҳолатлари кузатилди. Айниқса жамоа октябрь ва ноябрь ойларида бир қатор кутилмаган натижаларни қайд этишди. Жамоага барқарорлик етишмаётгандек таассурот ҳам бўлди. Лекин Карло Анчелотти бу ҳолатдан жамоани тезда ўнглаб олишга муваффақ бўлди. Анчелоттининг янги тактик схемаларига жамоа кўникиши ва мослашиши учун бироз вақт талаб этилгани ҳам баъзи ўйинларда очко йўқотишларига сабаб бўлди. Шунингдек, Анчелотти жамоа футболчиларига навбати билан имконият тақдим этди ва имкон қадар қўл остидаги барча футболчиларга ўйин амалиётига эга бўлишлари учун шароит яратди. Ҳозир эса жамоа бу ҳолатга анча ўрганди ва пишиб етилди.

Жамоанинг барча футболчилари Анчелоттининг фалсафасини ва унинг тактик режаларини тўлиқ тушиниб олмоқда. Исталган ўйинда таркибда ҳар хил ўзгаришлар руй берса ҳам эндиликда бу жамоанинг ўйинига салбий тарафлама таъсир этмайди. Чунки Анчелотти барчага аниқ ритмни белгилаб берди ва улар шу ритмда мураббий истагандек ўйнай бошлашди.

Шу жиҳатларни инобатга оладиган бўлсак, бугунги ўйинда "Дармштадт"нинг имкониятлари жуда ҳам пастлигини кўрамиз. Лекин унутмаймиз бу футбол. Айнан шу тарафлама дармштадтликлар нимадандир умид қилиш ва ишонишлари мумкин.

Ўзаро ўйинлардаги факт:

Бу жамоалар жами икки маротаба тўқнаш келишган. Иккала баҳсда ҳам "Бавария"нинг қўли баланд келган.

"Дармштадт" - "Бавария" (19:30) (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)

"Дармштадт" стадиони.

Бош ҳакам: Бастиан Данкерт.



Турнинг сўнгги ўйини Леверкузенда "Байер" ва "Ингольштадт" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўтган турни муваффақиятли ўтказган ушбу икки жамоалар эндиликда "Бай Арена"да тўқнаш келишади. Рожер Шмидт шогирдлари мавсумни бир текисда ўтказа олишмаётган бўлса, "Ингольштадт" учун эса старт жуда ёмон бошланганди. Улар аста-секин ўз мавқеиларини яхшилашни бошлашди. Ўтган турда "Ингольштадт" қайд этган натижа албатта таҳсинга лойиқ. Тўғри, бир қарашда улар дебютант "РБ Лейпциг"ни мағлуб этишди холос. Лекин шуни унутмаслик керакки, ҳозирги кунда айнан ўша "Лейпциг" Бундеслигада карвонбошчилик қилмоқда. Ральф Хаззенхюттль шогирдларини ҳеч бир жамоа 13та ўйин давомида енгишни уддасидан чиқа олмаётган бир пайтда, аутсайдер саналган "Ингольштадт" ўтган ҳафтада "Лейпциг"ни доғда қолдирганди. Бу ғалаба Маик Валпургис жамоасини ўз кучига бўлган ишончини оширгани аниқ. Лекин бу нарса "Байер"ни кўп ҳам қўрқитмаслиги мумкин. Чунки Рожер Шмидт жамоаси ҳам тобора ўз ўйинини топиб бормоқда. "Байер" охирги учрашувларда барқарор ўйин кўрсатишни давом эттирмоқда. ЕЧЛда ҳам, Бундеслигада ҳам жамоа ниҳоят ўз мухлислари ишончини оқламоқда. Ўтган ҳафтада "Шальке" майдонида сафар қилган "аспиринликлар" ниҳоятда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритишгани ҳам жамоа яна етакчилар қатори сари интилаётганига тасдиқ бўла олади. Бугунги ғалаба "Байер"ни ҳозирги эгаллаб турган 8-ўрнига яхшилаб жойлашиб олишига ва "Кёльн"га яқинлашиб олишига хизмат қилади. "Ингольштадт" учун ғалабанинг қиймати "Гамбург"дан узиб кетиш учун етарли бўлади.

Ўзаро ўйинлардаги факт:

Бу жамоалар ўтган мавсумда икки маротаба дуч келишган ва уларнинг барчасида "Байер" ғалабани тантана қилган.

"Байер" - "Ингольштадт" (21:30)

"Бай Арена" стадиони.

Бош ҳакам: Франк Вилленборг.


Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика