“Боруссия Д”нинг 2 футболчиси “Шальке”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Eldor Akmurzayev
12 май 2020, 20:38
Хабарингиз бор, 16 май куни Германия чемпионатининг жорий мавсуми тикланади.

26-тур доирасида “Боруссия Д” уйда ‘Шальке”ни қабул қилади. Sport Bild хабар беришича, дортмундликлар сафида ярим ҳимоячилар Аксель Витсель ва Эмре Жан ушбу баҳсни ўтказиб юборади.

Футболчилар 9 май кунги машғулотлар вақтида жароҳат олишгани айтилмоқда. Уларнинг асосий таркибдаги ўрнини эса Томас Дилейни ҳамда Юлиан Брандт эгаллаши тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, учрашув келаётган шанба куни Тошкент вақти билан 18:30да бошланиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport Bild