Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда ғалабани илиб кетди

20 дек 2020, 00:39
Германия чемпионати 13-турида мусобақа жадвалини бошқараётган "Байер" ўз майдонида "Бавария"ни қабул қилди.

Учрашув меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Дастлаб, Леверкузенликлар ҳужумчиси Патрик Шик ҳисобни очган бўлса, Левандовскининг 43 ҳамда 90+3-дақиқларда урган голлари "Бавария"га 3 очко олиб берди. Мазкур ғалабадан кейин Мюнхен жамоаси яна турнир жадвали пешқадамига айланди.

Байер – Бавария 1:2

19 декабрь, 22.30, "БайАрена"

Голлар:

1:0 – 14 Шик, 1:1 – 43 Левандовски, 1:2 – 90+3 Левандовски.

Байер – Градецки, Драгович, Та, Тапсоба, Синкгравен, Баумгартлингер, Амири, Виртц, Шик (Аларио, 82), Бэйли (Демирбай, 74), Диаби.

Бавария – Нойер, Зюле, Боатенг, Люка Эрнандес, Дэвис, Алаба, Толиссо (Киммих, 68), Мюллер, Левандовски, Гнабри, Коман (Сане, 32; Мусиала, 68).

Огоҳлантиришлар:

Гнабри (24), Бэйли (72).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›