UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Замбия аёллар терма жамоаси сардори эркакликда шубҳа қилинмоқда  2 08:17"Барселона"нинг қарзи сабаб де Йонгнинг МЮга трансфери кечикмоқда  0 07:55Бускетс ва Месси "Интер Майами" сафига бориб қўшилиши мумкин  2 07:32Оливер Кан: "Роналдунинг трансфери бизнинг фалсафага мос келмайди"  3 07:12Olamsport: Ҳумоюн Италияда чорак финалига чиқди, Надаль "Уимблдон"да 5 сетлик ўйин ўтказди ва бошқа хабарлар  0 02:01"Милан" Жируга янги шартнома таклиф қилди  0 01:43Гётце нима учун "Ливерпул"га ўтмаганини очиқлади  1 01:24А Сериянинг икки клуби Мальдинига қизиқмоқда  0 01:05Йовичнинг отаси футболчининг "Фиорентина"га ўтаётганини тасдиқлади  0 00:49"Ливерпуль" Кейтани собиқ хавбеки Вейналдумга алмашиши мумкин  1 00:30Эрон клуби Паншанбени "Навбаҳор"дан 500 минг еврога сотиб олади  15 00:13Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди  1 23:55Тилеманс "Арсенал" билан шахсий келишувга эришди  0 23:39"Лидс" "Фейеноорд" голеадори билан шартнома имзоламоқда  0 23:20Расман: "Спортинг" "Ювентус" дарвозабонини харид қилди  0

Букилган қаддини тезда ростлаган “Рейнжерс” Янгиликлар

Букилган қаддини тезда ростлаган “Рейнжерс”

Шотландиянинг “Рейнжерс” клуби улкан тарихга эга клуб ҳисобланади.

Лекин жамоанинг охирги 10 йиллик тарихига назар солсангиз, клуб иродасига тан бермасликнинг иложиси йўқ. Қуйида эътиборингизга Европа лигаси финалчисининг тарихига назар соламиз.

Учинчи лигага туширилиб юборилиши

Диққат қилинг, “Рейнжерс” қарийб 10 йил муқаддам банкрот ҳолатида Шотландия Иккинчи лигаси (учинчи рақамли дивизион)га тушириб юборилди. Чиндан ҳам ўша вақтда клуб банкрот ёққасига келган. Ҳаттоки, жамоани тарқатиб юбориш фикри ҳам бўлган. Улкан тарихга эга бўлганлиги боис, уни сақлаб қолиш ва имкон қадар қаддини тиклаш бўйича мухлислар ҳам астойдил ҳаракат қилишди. 

Ортга қайтиш

Глазголиклар секин-аста ҳомийлар топиб, Шотландия элит лигаси – Премьер-лига ортида турувчи Чемпионшипга қайтиш учун атиги 2 мавсум сарфлашди. Атиги 2 мавсум. Аниқроқ қилиб айтганда, 2012 йили қуйига тушириб юборилган жамоа дарҳол Чемпионшипга қайтди. Керакли ҳомицлар ҳисобига жамоа 2016 йилда мазкур лигада ғолиб бўлиб, кучлилар сафига кўтарилди. Бу вақт давомида асосан ёшлар ва айрим тажрибали ижрочилар ҳисобига “Рейнжерс” шакллантирилди.

Узоқ кутилган чемпионлик

2021 йил “Рейнжерс” учун муҳим йиллардан бирига айланди. Клуб банкротлик сабаб қуйига равона қилинган вақтида ҳеч ким “Рейнжерс”ни яна чемпион бўлишини тахмин қилмаган. “Селтик”нинг узоқ йиллик гегемонлигини айтишганди. Стивен Жеррард глазголикларни қабул қилиб олиб, ажойиб тарзда жамоа шакллантирди. Жермейн Дефо, Жон Фланаган каби инглиз ижрочилари  таклиф қилинди. Ёшларга эътибор қаратди. Бу эса чемпионатни мағлубиятсиз якунлаган ҳолда чемпионликни тақдим қилди. Бу эса клубнинг қанчалик метиндек иродаси эканлигидан далолат. 

Дарқове, глазголикларнинг мухлислари Жеррардни яхши хотиралар билан эслашади. У тарих ёзиб кета олди. 

Халқаро майдондаги муваффақият

Диққат қилинг, “Рейнжерс” жорий мавсум евроаренада ҳам ўйнашни унутмаганини тўлиқ исботлаб, Европа лигаси финалига йўл олди. Тўғри, жамоа Шотландия Премьер-лигаси чемпионлигини азалий рақибига топшириб бўлди. Бироқ “Айнтрахт”га қарши кечадиган баҳс орқали ғалаба қозонса, 10 йил ичида ботқоқликдан юқорига тез кўтарилган жамоа сифатида кўп йиллар янада эслашлари мумкин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
18 май 16:13:15
Arsen Venger !!!
Утган йили Жерард чемпионликка етаклаб, ел чорак финалда тухтаган эди, Бу йил Ван бронхост Ел да финалгача олиб чикди,
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика