UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  8 22:08А Серия. "Рома" "Эмполи" меҳмони бўлмоқда, Шомуродов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  19 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  27 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  1 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  63 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  1 20:59АПЛ. "Челси" минимал ҳисобда "Лестер"ни таслим этди, "Тоттенхэм" эса мағлубиятдан қутулиб қолди  2 20:42Суперлига. "Хоразм" илк турда "Шўртан"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 20:21"Рубин" — "Спартак". Ашурматов захирада  0 20:19"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  19 20:03Ла Лига. "Атлетико" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказган ҳолда, меҳмонда "Хетафе"га мағлуб бўлди  10 19:2615 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди  19 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  5 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4

Букилган қаддини тезда ростлаган “Рейнжерс” Янгиликлар

Букилган қаддини тезда ростлаган “Рейнжерс”

Шотландиянинг “Рейнжерс” клуби улкан тарихга эга клуб ҳисобланади.

Лекин жамоанинг охирги 10 йиллик тарихига назар солсангиз, клуб иродасига тан бермасликнинг иложиси йўқ. Қуйида эътиборингизга Европа лигаси финалчисининг тарихига назар соламиз.

Учинчи лигага туширилиб юборилиши

Диққат қилинг, “Рейнжерс” қарийб 10 йил муқаддам банкрот ҳолатида Шотландия Иккинчи лигаси (учинчи рақамли дивизион)га тушириб юборилди. Чиндан ҳам ўша вақтда клуб банкрот ёққасига келган. Ҳаттоки, жамоани тарқатиб юбориш фикри ҳам бўлган. Улкан тарихга эга бўлганлиги боис, уни сақлаб қолиш ва имкон қадар қаддини тиклаш бўйича мухлислар ҳам астойдил ҳаракат қилишди. 

Ортга қайтиш

Глазголиклар секин-аста ҳомийлар топиб, Шотландия элит лигаси – Премьер-лига ортида турувчи Чемпионшипга қайтиш учун атиги 2 мавсум сарфлашди. Атиги 2 мавсум. Аниқроқ қилиб айтганда, 2012 йили қуйига тушириб юборилган жамоа дарҳол Чемпионшипга қайтди. Керакли ҳомицлар ҳисобига жамоа 2016 йилда мазкур лигада ғолиб бўлиб, кучлилар сафига кўтарилди. Бу вақт давомида асосан ёшлар ва айрим тажрибали ижрочилар ҳисобига “Рейнжерс” шакллантирилди.

Узоқ кутилган чемпионлик

2021 йил “Рейнжерс” учун муҳим йиллардан бирига айланди. Клуб банкротлик сабаб қуйига равона қилинган вақтида ҳеч ким “Рейнжерс”ни яна чемпион бўлишини тахмин қилмаган. “Селтик”нинг узоқ йиллик гегемонлигини айтишганди. Стивен Жеррард глазголикларни қабул қилиб олиб, ажойиб тарзда жамоа шакллантирди. Жермейн Дефо, Жон Фланаган каби инглиз ижрочилари  таклиф қилинди. Ёшларга эътибор қаратди. Бу эса чемпионатни мағлубиятсиз якунлаган ҳолда чемпионликни тақдим қилди. Бу эса клубнинг қанчалик метиндек иродаси эканлигидан далолат. 

Дарқове, глазголикларнинг мухлислари Жеррардни яхши хотиралар билан эслашади. У тарих ёзиб кета олди. 

Халқаро майдондаги муваффақият

Диққат қилинг, “Рейнжерс” жорий мавсум евроаренада ҳам ўйнашни унутмаганини тўлиқ исботлаб, Европа лигаси финалига йўл олди. Тўғри, жамоа Шотландия Премьер-лигаси чемпионлигини азалий рақибига топшириб бўлди. Бироқ “Айнтрахт”га қарши кечадиган баҳс орқали ғалаба қозонса, 10 йил ичида ботқоқликдан юқорига тез кўтарилган жамоа сифатида кўп йиллар янада эслашлари мумкин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика