"Барселона" ва "Атлетико" Камада учун курашади
04 апр 2023 14:14
Янгиликлар
"Барселона" ва "Атлетико" Камада учун курашади
Икки испан гранди "Айнтрахт" Франкфурт футболчиси Даичи Камада учун курашга қўшилди.
"Боруссия" Дортмундга ўтиши мумкин экани ҳақида хабар қилинган 26 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ёзда эркин агентга айланади. Унинг ҳозирги клубини тарк этишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Барча кўрсаткичлар шунга далолат қилмоқда.
Айтилишича, Япония терма жамоаси аъзоси маҳаллий Бундеслига жамоаларидан тушаётган таклифлардан кўра Ла Лига клубига ўтишни афзал кўради. Шу боис унинг имзоси учун испан клублари ишга киришди.
Каталониянинг "Барселона" клуби ёзги трансферлар ойнасида молиявий ҳолати туфайли амалдаги клуби билан шартномаси тугаган юқори савияли ўйинчиларни ўзига жалб қилишга уринади. Даичи Камада айнан шундай ўйинчилардан бири бўлиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар