

Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, клублар ўртасида келишувга эришиб бўлинган. Учрашув 19 август куни "Спотифай Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.
Жоан Гампер кубоги — ҳар йили "Барселона" томонидан ташкил этиладиган анъанавий ўртоқлик турниридир. У илк бор 1966 йилда каталонияликлар президенти Энрике Льоде ташаббуси билан ўтказилган. Мусобақа "Барселона"нинг афсонавий асосчиси номи билан аталади.
Турнирнинг сўнгги баҳси 2025 йил 10 августда бўлиб ўтган ва унда "кўк-анорранглилар" "Комо" жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Каталония клуби учун ушбу кубок мусобақа тарихидаги 47-си бўлди.



