UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  12 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  67 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Бугунги учта учрашувда кимнинг имконияти қандай? Янгиликлар

Бугунги учта учрашувда кимнинг имконияти қандай?

Бугун олий лиганинг 13-туридан ўрин олган 3та ўйин бўлиб ўтади.
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Нефтчи» (Фарғона)  
19 июнь 2015. Қўқон. "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).
Имкониятлар: 45:55



Водий дербисида "Нефтчи" сафарда ўйнаса ҳам имконияти юқорироқ деб ҳисобланаяпти. Охирги учта учрашувда уч марта мағлуб бўлган "Қўқон-1912" ўз мухлислари қаршисида фақат ғалаба учун майдонга тушади. "Нефтчи" охирги икки ўйинда икки бор ғалабага эришди. Шу кунга қадар “Қўқон-1912” бу рақибни умуман мағлуб эта олмаганини ҳам эслатиб ўтамиз.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
19 июнь 2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Имкониятлар: 55:45



Мусобақа пешқадами бўлиб турган "Пахтакор" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади. Муборак клубини тушуниб бўлмайди истаса сафарда "Динамо"ни енгиб қайтади, истаса "Шўртан"га ўз уйида ютқазиб қўяди. Бугунги ўйиндан олдин Тошкент клубининг кичик устунлигини тахмин қилаяпмиз. “Пахтакор” ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда ушбу рақибни 12 марта таслим қилган. “Машъал” сафарда бир бор ғалаба қозонган ва бир марта дуранг ўйнаган. Охирги олти ўйинда “шерлар” фақат ғалаба қозонишган.

«Насаф» (Қарши) – «Динамо» (Самарқанд)
19 июнь 2015. Қарши. “Марказий” стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Имкониятлар: 60:40



Бу мавсумда сафарда умуман ғалаба қозона олмаган "Динамо" Қаршида "Насаф" қаршилигини енгишга уринади. Бироқ Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўз майдонларида унча мунча рақибга очко беришмайди. Бугунги ўйинда ҳам кўпчилик "аждарлар"нинг ғалабасини тахмин қилмоқда. Охирги уч йилда бу жамоалар ўртасида Қаршида ўтган учта ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика