UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддиновлар "Сумқайит"ни тарк этишди  1 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  0 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  4 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  8 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  2 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  1 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  6 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1

Бугун Вали Султоновнинг туғилган куни Янгиликлар

Бугун Вали Султоновнинг туғилган куни

Республикамиз футбол аҳли урганчлик Вали Султоновни яхши билади.

У футболчилик  даврида “Жайҳун”, “Қурувчи”(Урганч, 1989-91 йиллар), “Сўғдиёна”(Жиззах, 1992), “Ситора”(Бухоро, 1993), “Турон”(Дошҳовуз, Туркманистон, 1994 йилнинг биринчи ярми), “Динамо”, “Хоразм”, “Жайҳун”, “Хоразм-2003”(Урганч, 1994-98, 2000-2004 йиллар), “Хива”(Хива, 1999) жамоаларида тўп сурган. 1992 йили “Сўғдиёна” жамоаси сафида Ўзбекистон миллий чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлган.

Мураббийлик фаолиятида олий ва биринчи лигаларда қатор йиллар “Хоразм”(Урганч), “Ҳазорасп”(Ҳазорасп) жамоаларига устозлик қилган. Унинг бош мураббийлигида Хоразм вилояти терма жамоаси  “Умид ниҳоллари-2003” спорт мусобақасининг футбол турнирида ғолиб чиққан. Қолаверса, 2010 йили “Хоразм” жамоасининг Ўзбекистон профессионал футбол лигаси кубогини қўлга киритишига улуш қўшган. Айни дамда, унинг кўплаб шогирдлари яшил майдонда тўп сурмоқда. Ўзи ҳам “Хоразм” фахрийлар жамоасининг етакчи футболчиларидан бири саналади.

Ҳозирда  В. Султонов  Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида методист вазифасини бажариши баробарида, БЎСМнинг “Ёшлик” жамоаси  ёш футболчиларини етуклик сари етаклаяпти, ўзининг кўп йиллик тажрибасини сидқидилдан ўргатмоқда. Албатта, унинг саъй-ҳаракатлари бесамар қолмаяпти. “Ёшлик” жамоаси 2016 йилги Хоразм вилояти биринчилиги(2-лига) ғолиблигини қўга киритди. Жорий йил бошида эса Хоразм вилояти ҳокими кубоги соҳибига айланди. Муболаға эмас, Вали Султоновнинг келгусида умидлари катта.

Бугун Хоразм вилояти  футболи тарихидан муносиб ўрин олган Вали Султоновнинг туғилган куни. Тиниб-тинчимас хоразмлик бу мураббий  ўзининг қутлуғ 46 ёшини қарши оляпти. Фурсатдан фойдаланиб, унга сиҳат-саломатлик, бахт саодат ва омад, футболимиз ривожи йўлидаги ишларига барака тилаймиз.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика