

Унда "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Уотфорд" жамоасини қабул қилади. Бу баҳс "қизил иблислар"нинг 36 ёшли ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик учун сўнггиси бўлади.
Аслида Кэррик ўтган мавсумдаёқ фаолиятини якунламоқчи бўлганди. Бироқ Жозе Моуриньо буни истамади ва бу ҳолат бир йилга кечикишини хоҳлади.
Майкл 2006 йилдан буён МЮ сафида ҳаракат қилмоқда. Жамоа таркибида 315 учрашувда қатнашган ва 17 гол киритган.



