Бугун Мессини операция қилишади

Narzulla Saydullayev
9 фев 2016, 07:40
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси буйрагидаги тошларни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказади.

Операция бугун бўлиб ўтади. Таъкидлаш лозимки, операция лазер ёрдамида ўтказилади ва Месси шу куннинг ўзида яна машғулотларга қайтиши мумкин.

У Испания чемпионати доирасидаги навбатдаги ўйинга тайёр бўлади. Олдинроқ айтилганидек Месси «Валенсия»га қарши ўтадиган Кубок баҳсини ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›