UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Бугун ҳам иккита дерби, имкониятлар бугун ҳам тенг Янгиликлар

Бугун ҳам иккита дерби, имкониятлар бугун ҳам тенг

Яна бир неча соатдан сўнг олий лига 11-тур ўйинларининг қолган тўрттаси старт олади.
Водийда қўқонлик мухлислар ўз майдонларида Бахтиёр Ашурматов жамоасини қабул қиладилар. Бу ўйинда икки жамоанинг имкониятларини теппа-тенг баҳолаш мумкин. "Навбаҳор"да Дилшод Жабборов катта йўқотиш бўлиши мумкин. Шаҳбоз Эркиновни майдонга қайтиши меҳмонларнинг фойдасига. Бир тур аввал дам олган Қувондиқ Рўзиев ва Дониёр Усмонов яна майдонга қайтадилар.

"Қўқон-1912" (Қўқон) - "Навбаҳор" (Наманган)
Имкониятлар: 50:50%
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Рахимов (Андижон)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).




"Локомотив" жамоаси бир ўйинда ўнлаб имкониятларга эга бўляпти. Агар шу имкониятлардан унумли фойдалана олганида имкониятларни 40:60% баҳолаган бўлардик. Лекин, ўзбек футболидаги касаллик. "Бухоро" эса ҳали бирон жамоадан тўлиқ уч очко олмади. Эртага жамоани янги бош мураббий бошлаб тушади. "Локомотив" эса имкон қадар қолган ўйинларда уч очкони йўқотмасликка ҳаракат қилади.

"Бухоро" (Бухоро) - "Локомотив" (Тошкент)
Имкониятлар: 45:55%
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).




Гарчанд бу ўйин аввалгидек аҳамиятга эга бўлмасада, "Бунёдкор" сафида Шораҳмедов, Каримов ва Иброҳимов каби футболчилар ғурур учун ҳам майдонга чиқадилар. Айнан улар аввалги "дерби"ни хадисини олганлар сирасига кирадилар. "Пахтакор"ни эса сўнгги турларда ўйинлари анча яхшиланди. "Бунёдкор"да ЖЧ туфайли йўқотишлар бор, "Пахтакор"да эса бу билан муаммо деярли йўқ.

"Пахтакор" (Тошкент) - "Бунёдкор" (Тошкент)
Имкониятлар: 50:50%
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).




Қаршида бўлиб ўтадиган ўйинда шубҳасиз фаворит "Насаф". Ҳеч қандай йўқотиш йўқ. Ўз навбатида "Сўғдиёна"да ҳам. Бугунги ўйинда Геворкян катта саҳнага чиқиши мумкин. "Сўғдиёна"да эса ҳимоя билан боғлиқ муаммо йўқ эмас.

"Насаф" (Қарши) - "Сўғдиёна" (Жиззах)
Имкониятлар: 60:40%
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи:
Р. Айтеков (Тошкент).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика