Бугун Ғарб минтақасида ОЧЛ ўйинлари бор
05 авг 2019 12:53
Янгиликлар
Бугун Ғарб минтақасида ОЧЛ ўйинлари бор
Бугун Ғарб минтақасида Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финал ўйинларига старт берилади.
Кун тартибидан иккита учрашув ўрин олган. Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клуби ўз майдонида БААнинг "Ал Ваҳда" жамоасини қабул қилса, Дубайдаги "Ал Васл" стадионида "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) - "Зобаҳан" (Эрон) учрашуви бўлиб ўтади.
Маълумки, Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги мураккаб сиёсий вазият сабаб ҳар икки давлат жамоалари ўзаро тўқнаш келган ўйин бетараф майдонда ўтказиляпти.
ОЧЛ. Ғарб минтақаси. 1/8 финал дастлабки учрашувлар:
5 август. 21:00. "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) - "Зобаҳан" (Эрон)
5 август. 23:00. "Ал Наср" (Саудия Арабистони) - "Ал Ваҳда" (БАА)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар