ОЧЛ Ғарб минтақасининг 1/8 финал саватчалари маълум. Ўзбекистонга "Ал Насср" келиши мумкин

Nozimov Nig'monxo'ja
6 дек 2023, 08:18
Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида 6-тур ўйинлари якунига етиб, 1/8 финалга йўлланма олган барча жамоалар номи маълум бўлди.

Унга кўра, Ғарб минтақасидан 8 жамоа – "Ал Айн", "Ал Иттиҳод", "Ал Ҳилол", "Ан Насср", "Насаф", "Навбаҳор", "Сeпaҳон" ва "Ал Файҳа" кейинги босқичга йўлланма олди.

ОЧЛ регламентига биноан, 28 декабр куни ўтказиладиган қуръа ташлаш маросимидан олдин 8 жамоа иккита саватчага ажратилади. 1-саватчадан 5та гуруҳдаги 4та энг яхши натижага эга 1-ўринлар жой олса, 2-саватчадан энг ёмон натижа қайд этган гуруҳ пешқадами ва 2-ўрин билан чиққан 3 жамоа жой олади. Қарши клуби гуруҳ пешқадамлари орасида энг кам очко тўплагани сабабли, 2-саватчадан жой олди.

ОЧЛ. 1/8 финал қуръа саватчалари:

1-саватча: "Ал Айн", "Ал Иттиҳод", "Ал Ҳилол", "Ан Насср"

2-саватча: "Насаф", "Навбаҳор", "Сeпоҳон" ва "Ал Файҳа"

Маълумот учун, ОЧЛ нимчоракфинал дастлабки баҳслари 12-13 февраль кунлари 2-саватчадаги жамоалар майдонида, жавоб учрашувлари эса бир ҳафтадан кейин – 19-20 февраль кунлари 1-саватчадаги жамоалар уй стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: AFC.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›