UZ

Сўнгги янгиликлар

23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  0 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  0 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  2 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  27 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10

Питер Хюистра: "Қатарда кўпроқ ўйин ўтказишни хоҳлаймиз" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Қатарда кўпроқ ўйин ўтказишни хоҳлаймиз"

ОЧЛ Ғарб минтақасида нимчорак финал беллашувларига старт берилди.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси 1/8 финалда Эроннинг "Истиқлол" клуби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Пахтакор

Драган Черан - 43', Эрен Дердийок - 47'

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . 1/8-тур

26/09/2020, 23:45

1
:
2
Тугади

Эстеглал Тегеран

Али Карими - 32'

45'
90'
5'  Игорь Кримец
43'  Драган Черан
43'  Khoziakbar Alidzhanov
47'  Эрен Дердийок
47'  Достонбек Хамдамов
73'  Эрен Дердийок (Игорь Сергеев)
73'  Достонбек Хамдамов (Javokhir Sidikov)
84'  Eldorbek Suyunov
84'  Sardor Sabirkhodjaev (Владимир Казак)
89'  Фаррух Сайфиев
90'  Фаррух Сайфиев (Sherzod Azamov)
90'  Khoziakbar Alidzhanov (Abrorbek Ismoilov)
4'  Arsalan Motahari
32'  Али Карими
53'  Arsalan Motahari (Arash Rezavand)
68'  Farshid Esmaeili (Zakaria Moradi)
74'  Mohammad Daneshgar
77'  Arash Rezavand
79'  Masoud Rigi (Farshid Bagheri)
87'  Milad Zakipour
90'  Мехди Гайеди

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "шерлар" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.

П.Хюистра: "Бугунги ғалабадан жуда ҳам хурсандмиз. Биз буни хоҳлагандик ва бунга эришдик. Биринчи бўлиб гол қўйиб юбордик, бу бизни бироз қийнаб қўйди. Лекин, кейинчалик тўп киритиб вазиятни ўнглашни уддаладик ва камбэкка эришдик. Энди кейинги учрашувга тайёрланишимиз керак. Ўз минтақамизнинг энг кучли 4 жамоаси сафига кирдик ва чорак финалга чиқдик. Буни "Пахтакор" учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта муваффақият деб ўйлайман".


- Гол ўтказиб юборилгандан кейин 5-6 дақиқа давомида жамоа ўйинини йўқотиб қўйгандек бўлди. Голдан кейинги бундай реакцияга нима сабаб бўлди?

П.Хюистра: - Буни билмадим. Лекин, бугун "Истиқлол" айнан бизга қарши бошқа ўйинлардан кўра агрессивроқ ўйнади. Бу майдонда кўринди, шу билан бирга улар жуда яхши ўйнашганини ҳам айтиб ўтмоқчиман. Учрашувга киришиб кетишимизга 10-15 дақиқа керак бўлди, чунки "Истиқлол" тажовузкор ўйини билан бизга қаршилик қилишга, қийинчилик туғдиришга уринди. Уларнинг охиригача курашишганини эътироф этиб ўтмоқчиман. Бизда ҳам хатолар бўлди, айрим вазиятларда ҳисобни катталаштириш учун имкониятларимиз бўлди, аммо бизга чиройли якун етишмади. Олдиндаги 4 кундан фойдаланиб кейинги беллашувга яхшироқ тайёрланишга ҳаракат қиламиз. Ўйлашимча, биз бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Бунга мажбурмиз, чунки охирги 4 жамоа орасида қолдик ва қолган учрашувлар янада қийинроқ бўлади. Айнан шу сабаб ҳам ўйинимизни янада яхшилашимиз зарур. Ўз олдимизга қўйган мақсад сари аста-секин боряпмиз, Қатарда кўпроқ ўйин ўтказишни хоҳлаймиз.

- Бугун Элдор Суюновнинг баъзи вазиятлардаги ишончсиз ўйини майдондаги футболчиларга таъсир қилмадими? Унга бугун нима бўлди ёки кечқурун яхши уҳламаганмиди?

П.Хюистра: - Менимча, бугун ўйин давомида Суюновдан кўра мураббийлар кўпроқ асабийроқ бўлишди деб ўйлайман. Тўғри, жарима зарбасида Элдор ўзини яхши кўрсата олмагандир. Лекин, ундан олдин 7-рақамдаги ўйинчи (Диабате) у билан бирга-бир чиққанида катта сейвни амалга оширди ва жамоамизни қутқариб қолди. Бундан ташқари, бир неча бор тўп жарима майдончамизга ҳаводан ошириб берилганида ишончли ўйнади ва рақиб ҳужумларини йўққа чиқарди. Энг муҳими бизнинг кейинги босқичга ўтганимиз.

- "Пахтакор" бугун устунлик қилганини айтиб ўтдингиз. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди ва жамоа кейинги учрашувларда ҳам бугунгидек жисмоний тетиклигини сақлаб қолади деб ўйлайсизми?

П.Хюистра: - Ҳа, биз айнан шунинг учун ҳаракат қилиб келяпмиз. Бунинг устида деярли 3 йилдан бери ишлаб келамиз. Футболчилар жисмоний тарафлама жуда яхши ҳолатда. Олдимиздаги 4 кундан фойдаланиб тезроқ тикланиш ва кейинги ўйинга янада яхшироқ ҳолатда бўлишлари учун тайёргарлик кўрамиз. Бу тарафдан албатта ишлашда давом этишимиз шарт, лекин ўйинчиларнинг ҳолатидан қўрқмаймиз, улар жисмонан яхши формада.


Матбуот анжуманида Питер Хюистрага учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Драган Черан ҳамроҳлик қилди. Унинг фикрларини кейинроқ ўқийсиз.


Толибжон Қосимов

Доҳа, Қатар

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика