Бугун футбол! "Қўқон-1912" - "Пахтакор"

Narzulla Saydullayev
8 авг 2016, 14:18
Бугун олий лиганинг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида амалдаги чемпион "Пахтакор"ни қабул қилади.

Олий лига, 17-тур. "Қўқон-1912" - "Пахтакор"
Бошланиш вақти:
18:00
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон).

Турнир жадвалидаги ўрни: "Қўқон-1912" 16-ўринда (9 очко), "Пахтакор" 5-ўринда (27 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 18 очко.

Таъриф: Иккала жамоа ҳам иккинчи даврани мағлубият билан бошлади. "Қўқон-1912" сафарда "Обод"га ютқазган бўлса, "Пахтакор" Андижонда кичик ҳисобда енгилди. Қўқон шаҳрида бугун чиройли ўйин кечиши кутилмоқда. Жадвалнинг энг охирги поғонасида бораётган "Қўқон-1912" юқорига кўтарилиб олиш учун, "Пахтакор" эса ўтган турдаги мағлубият аламини унутиш мақсадида уч очкони қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Факт: Тошкентда кечган биринчи давра учрашувида "Пахтакор" бу рақибини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган.
Голлар: И. Сергеев (19, 57), Ш. Каримов (62), С. Бердиев (85).

Факт: "Қўқон-1912" 4-13 турлар оралиғида қаторасига ўнта учрашувда мағлуб бўлди. Жамоа ўз майдонида ғалаба қозониб, кейинги иккита беллашувда яна ютқазиб қўйди. "Пахтакор" эса ҳозирча сафарда фақат икки марта зафар қучган.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган Ёшлар лигаси ўйинида тошкентликлар 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia