UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  1 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Олимпик" Янгиликлар

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Олимпик"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 8-тур учрашувларига старт берилади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ўзагини ташкил этувчи "Олимпик" бугун Яйпанда "Нефтчи" меҳмони бўлади. Биласиз, Фарғонадаги стадион мавсумга тўлиқ тайёр бўлмагани боис ўйин Яйпанда ташкил этилади. 

Турнир жадвалида "Нефтчи" 4 очко билан охирги ўринда бормоқда. Фарғоналиклар ҳисобида 7 ўйиндан фақат битта ғалаба бор. Жамоа дастлабки турда "Қўқон-1912" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шунлан сўнг "Нефтчи" қаторасига 4та мағлубиятни қабул қилди. 

Самарқандда "Динамо" билан 1:1 ўйнаган жамоа ўтган тур яна Яйпандаги ўйингоҳда мағлубиятга учради. Бу сафар "Локомотив" ғалаба қозониб кетди. Жорий мавсум Суперлигага қайтган "Нефтчи"нинг негадир омади келмаяпти. Шу боис ҳам ҳар ўйиндан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг истеъфоси ҳақидаги гаплар қулоққа чалиняпти. 

"Олимпик" ҳақида гапирадиган бўлсак, "Суперлига" дебютанти 7 ўйинда 7 очко жамғаришга улгурди. "Олимпик" ҳам ҳозирча битта учрашувда ғалаба қозонган. Тимур Кападзе шогирдлари "Бунёдкор"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, анча шов-шув кўтаришди. Лекин ўтган тур жамоа ўз майдонида "Динамо"ни енга олмади ва 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. "Олимпик"да тўплар нисбати ҳам яхши 8-6. 

Бугун Яйпанда қизиқарли тўқнашув кечиши кутиляпти. Негаки ғалаба ҳар икки жамоага зарур. Айниқса "Нефтчи" жуда қийин аҳволда қолган. Балки бугунги ўйин Илҳом Мўминжонов учун охирги имконият бўлиши ҳам мумкин.

10 май, сешанба

19:00. НЕФТЧИ – ОЛИМПИК

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Игорь Нехочин

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев

VAR ассистенти: Максим Нехочин

Комиссар: Шерзод Ражабов

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика