UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  1 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  2 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  4 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  6 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Қизилқум" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Қизилқум"

Бугун Coca Cola Суперлигасида 9-тур учрашувлари давом этади.

Медаллар учун ҳаракат қилаётган "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Навбаҳор" 14 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 13-8. "Қизилқум" ҳисобида ҳозирча 2 очко мавжуд ва бу жамоа 13-поғонада келяпти. Тўплар нисбати 4-17. 

Кетма-кет учта ғалабага эришган "Навбаҳор" ўтган тур "Бунёдкор"га 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Айтиш мумкинки, бу баҳсда "лочинлар" жуда бўш ҳаракат қилишди. Мана энди "Навбаҳор" мағлубият аламини бугун "Қизилқум"дан олишга уриниб кўради. 

Очко эса ўз навбатида навоийликларга ҳам сув ва ҳаводек зарур. Негаки бу жамоа мавсум бошидан бери ҳали ғалаба қозонгани йўқ: 2та дуранг ва 6 мағлубият. Бундан эса Тачмурод Агамурадов хафа бўлаётгани бор гап. Шамакович янги жамоасида илк ғалабасини қачон қўлга киритади, буниси энди қоронғу. 

"Навбаҳор" бугун ўз майдонида тўртинчи учрашувни ўтказади. Аввалги 3та баҳснинг ҳаммасида майдон эгалари ғалаба қозонишган: "Локомотив" 2:0, "Бухоро" 2:0 ва "Сўғдиёна" ҳам 2:0. Кўриб турганингиздек, "Навбаҳор" ўз майдонидаги ўйинларда ҳали гол ўтказмаган ва учала баҳсни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этган. 

"Қизилқум"га келсак, бу жамоа бугун тўртинчи бор сафарда тўп тепади. Навоийликлар сафарда фақат "Машъал"дан очко ола билишган, "Қўқон-1912" ва "Локомотив" билан кечган ўйинларда эса йирик мағлубиятга учраган. Ва охирги иккита сафар беллашувида "Қизилқум" ўз дарвозасидан 7та гол ўтказиб юборди. 

P.S. Бугун соат 20:00да бошланадиган учрашувни "Маҳалла" ТВда тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Навбаҳор

Азим Аҳмедов - 49'

Суперлига. 9-тур

13/07/2020, 20:00

0
:
1
Тугади

Қизилқум

45'
90'
46'  Ислом Рашидхонов (Забиҳилло Ўринбоев)
49'  Азим Аҳмедов
58'  Мирзоҳид Ғофуров
63'  Аббос Ғуломов (Исломбек Исоқжонов)
63'  Мирзоҳид Ғофуров (Ғиёс Комилов)
82'  Азим Аҳмедов (Павел Голишев)
43'  Везиргелди Ильясов
48'  Қадамбой Нурметов
64'  Маккартни Навасеб (Суннатилла Абдуллажонов)
74'  Руслан Маргиев
79'  Везиргелди Ильясов (Воҳид Шодиев)
86'  Руслан Маргиев

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика