UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  1 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  0 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  2 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  5 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  39 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  6 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0

Бугун футбол. "Машъал" - "Обод" Янгиликлар

Бугун футбол. "Машъал" - "Обод"

Бугун олий лиганинг 12-турига старт берилади. 15-ўриндаги "Обод" Муборакда 8-ўринда бораётган "Машъал" меҳмони бўлади. Ўйин 18:30да бошланади.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Аввалги турда ғалаба нашидасини сурган "Обод" бугун сафарда "Машъал"га қарши майдонга тушади. "Машъал" ўтган турда "Насаф"дан мағлуб бўлди ва ўша мағлубият аламини "Обод"дан олишга уриниб кўради. Имкониятлар борасида "Машъал"нинг устунлигини кўрсата оламиз. 

Факт: "Машъал" ўз майдонидаги охирги ўйинда дуранг ўйнади. Жамоа "Олмалиқ" қаршилигини енга олмади. "Машъал" уйдаги ўйинларда 11 очкони қўлга киритган. Жамоа учта баҳсда зафар қучиб, икки бор дуранг ўйнаган ва бир марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 6-2. 

Биласизми? "Машъал" 1-турда "Локомотив"га ютқазганидан бери Муборакда мағлуб бўлмай келмоқда. Жамоа ўз уйида ҳатто "Пахтакор", "Бунёдкор" каби клублардан устун келган. 

Факт: "Обод" сафардаги ягона ғалабаси "Бухоро" билан ўйинда рўй берган. Шундан бери Инилеев шогирдлари сафарда ғалаба қозона олишмаяпти. Жамоа кетма-кет тўртта мағлубиятни қабул қилиб олди. "Обод" сафарда "Сўғдиёна", "Насаф", "Локомотив", "Нефтчи" клубларига имкониятни бой берган. 

Биласизми? "Обод" сафардаги охирги тўрт ўйинида бирортаям гол ура олмади. Тўплар нисбати 0-10.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика