UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  17 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  9 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  1 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   52 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  26 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9

Бугун футбол. «Локомотив» - «Қизилқум» Янгиликлар

Бугун футбол. «Локомотив» - «Қизилқум»

1-2 июль кунлари Coca Cola Суперлигасида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Бугун «Локомотив» ўз майдонида «Қизилқум»га қарши баҳс олиб боради. Турнир жадвалида «Локомотив» 6та ўйиндан сўнг 6 очко билан 10-ўринда боряпти. Жамоа икки бор ғалаба қозониб, 4 марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 6-10.

«Қизилқум» эса атиги 1 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. Навоийликлар ҳисобида 1 дуранг, 5 мағлубият бўлиб, тўплар нисбати 3-13. «Қизилқум» бу йил Суперлигада ҳали ғалаба қозонмаган учта жамоадан бири бўлиб турибди.

Қизиғи шундаки, ҳар икки жамоа ўз очколарини карантингача дастлабки уч турда йиққан. «Локомотив»нинг иккита ғалабаси уйда «Андижон» ва «Бухоро» билан кечган баҳсларда қўлга киритилган, «Қизилқум» эса сафарда «Машъал» билан дуранг ўйнаганди.

Карантиндан сўнг негадир ҳар икки жамоанинг омади келмаяпти. «Локо»нинг кетма-кет уч мағлубияти «Металлург» (0:3), «Сўғдиёна» (1:2), «Бунёдкор» (0:2) билан ўйинларда қайд этилган бўлса, «Қизилқум» АГМК (0:1), «Қўқон-1912» (0:4) ва «Пахтакор» (0:2) билан кечган баҳсларда имкониятни бой берди.

Навбатдаги тўқнашув олдидан мезбон «Локомотив»нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Жамоа биринчидан ўз майдонида ўйнайди. Иккинчидан таркибда маҳоратли футболчилар кўпроқ. Лекин «Қизилқум» ҳам юқорига интилиш учун астойдил кураш олиб бормоқда. Бу эса учрашув қизиқарли кечишидан дарак беради.

P.S. «Локомотив» - «Қизилқум» баҳсини бугун соат 19:00дан бошлаб «Оилавий» телеканалида тўғридан тўғри томоша қилинг.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика