UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  89 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қизилқум" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қизилқум"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 12-тур баҳсларига якун ясалади.

ТТЗдаги "Локомотив" стадионида "Локомотив" Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади. Турнир жадвалида "Локомотив" 4-ўринни эгаллаб турибди ва жамоа 18 очко жамғарган. "Қизилқум" эса 9 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Бугун "Локомотив" ўз майдонида жорий мавсум ҳисобидан Суперлигадаги 6-учрашувини ўтказади. Бўлиб ўтган бешта ўйиндан иккитасини "темирйўлчилар" ғалаба билан якунлашган ("Сўғдиёна" 2:0, "Бухоро" 3:1), шунингдек уч марта дуранг ўйнашган ("Металлург" 1:1, "Қўқон-1912" 1:1, "Пахтакор" 0:0). Қайд этиш лозим, "Локомотив" "Пахтакор"га қарши баҳсни "Бунёдкор" стадионида ўтказган.

Биласизми? "Локомотив" ўз майдонида ҳали мағлуб бўлмаган. Ўз уйида ютқазмаган жамоалар Суперлигада тўрттани ташкил этяпти: "Пахтакор", "Локомотив", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912".

Факт: "Локомотив" охирги бешта ўйиннинг тўрттасини ғалаба билан якунлади ва ўз ҳолатини анча яхшилаб олди. "Локомотив"нинг охирги бешта ўйиндаги тўплар нисбати 11-3. "Локо" охирги иккита баҳсда еттита гол урди.

"Қизилқум" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа мавсумни айнан бугунги рақибига қарши бошлаб, ўз майдонида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бугун "олтин изловчилар" ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилишади. Албатта, имкониятлар борасида "Қизилқум" мақтана олмайди, шунга қарамай очко олишга уриниб кўриши турган гап.

"Қизилқум" шу пайтгача ўтказилган баҳсларнинг фақат учтасида ғалаба қозонди ("Сўғдиёна" 3:1, "Нефтчи" 1:0, АГМК 3:0). Саккизта беллашувда эса имкониятни бой берди. Бу жамоа ҳозирча дуранг ўйнамаган. Шунингдек, "Бухоро" ҳам Суперлигада дуранг қайд этгани йўқ.

Биласизми? "Қизилқум" ҳозирча сафарда тўртта ўйин ўтказиб, шундан фақат биттасида ғалаба қозонган. Жамоа 4-турда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтган. "Қизилқум"нинг сафардаги тўплар нисбати 4-7.

Факт: "Қизилқум" охирги иккита баҳсда мағлуб бўлди. Жамоа ўз майдонида "Металлург"га 1:2 ва сафарда "Навбаҳор" 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика