Бугун футбол. "Динамо" - "Бунёдкор"
28 июн 2019 15:49
Янгиликлар
"Динамо" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Қуйида мазкур учрашувга оид маълумотларни келтириб ўтамиз.
"Динамо"
- "Динамо" турнир жадвалида 18 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 15-14.
- Ўз майдонида очко йиғиш бўйича "Динамо" 3-ўринда боряпти. Уйдаги 7та ўйинда самарқандликлар 15 очко тўплашган.
- "Динамо"нинг уйдаги учрашувларда тўплар нисбати 11-7.
- Қизиқ маълумот: "Динамо" ўз майдонида ютқазмаган тўртта жамоадан бири бўлиб турибди. Даврон Файзиев шогирдлари 4 бор ғалабага эришиб, уч марта мағлубиятга учрашган.
- "Динамо" аввалги тур ўз уйида амалдаги чемпион "Локомотив"ни мағлуб этди. Бундан кўриниб турибдики, бугун "Бунёдкор"га ҳам осон бўлмайди.
- Факт: "Динамо" қаторасига 7та ўйиндан бери ютқазмаяпти - беш дуранг ва икки ғалаба.
- Бу жамоа охирги марта 5-турда "Пахтакор"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.
- "Динамо" "Бунёдкор"га қарши шу пайтгача 20та ўйин ўтказиб, шундан фақат биттасида ғалабага эришган.
"Бунёдкор"
- "Бунёдкор" ҳам 12 ўйиндан сўнг 18 очко тўплаган ва жадвалнинг 6-поғонасида бормоқда. Тўплар нисбати 14-13.
- Бугун Самарқандда иккита бир хил очко тўплаган жамоалар ўзаро "жанги" кечади.
- "Бунёдкор" меҳмонда очко йиғиш бўйича иккинчи ўринда. Жамоа ҳисобида 8 ўйинда 11 очко бор. Тўплар нисбати 9-9.
- "Бунёдкор" охирги 2 турда ғалаба қозона олмади. Вадим Абрамов шогирдлари уйда "Насаф" билан 1:1 ўйнаб, сафарда "Сурхон"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.
- "Бунёдкор" Суперлигада яхши футбол намойиш этаётган жамоалар сирасига киради. Ўз навбатида "Динамо"нинг ҳам ўйини чакки эмас.
- "Бунёдкор" шу пайтгача "Динамо"га қарши чемпионат доирасида 20 марта баҳс олиб бориб, 16тасида ғалабага эришган.
Охирги 5 ўйин
2017 йил. "Динамо" - "Бунёдкор" 0:2
2015 йил. "Динамо" - "Бунёдкор" 1:1
2014 йил. "Динамо" - "Бунёдкор" 0:2
2013 йил. "Динамо" - "Бунёдкор" 0:3
2012 йил. "Динамо" - "Бунёдкор" 0:1
Кўриб турганингиздек, Самарқандда кечган охирги бешта ўйиннинг тўрттасида "Бунёдкор" ғалаба қозонган. Битта учрашув дуранг билан якун топган. "Бунёдкор" зафар қучган ўйинларда ўз дарвозасидан гол ўтказмаган.
|
Динамо Санжар Баратов - 64' |
Суперлига. 13-тур 28/06/2019, 18:00 2
:
1
Тугади
|
Бунёдкор Миржаҳон Мираҳмадов - 29', Хуршид Ғиёсов - 87' |
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар