UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  0 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:20Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  2 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  4 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  10 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  22 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   14 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1

Бугун футбол. «Бунёдкор» — «Локомотив» Янгиликлар

Бугун футбол. «Бунёдкор» — «Локомотив»

Бугун олий лиганинг ушбу мавсумига якун ясалади. Ўз тарихида илк бор чемпионликни қўлга киритган «Локомотив» сафарда «Бунёдкор» меҳмони бўлади.

Соат 14:00да старт оладиган баҳс бир қарашда катта аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин, чунки иккала жамоа ҳам ўз мақсадига эришди. «Локомотив» чемпион бўлди, «Бунёдкор» эса иккинчи ўринни эгаллади. Лекин шунга қарамай, бугунги беллашув бир қатор саволларга жавоб бериши кутилмоқда.

Биринчидан, иккала жамоа ҳам ўз уйидаги ўйинларда шу пайтгача мағлуб бўлмади. Агар «Локомотив» бугун ғалаба қозонса, бу йил олий лигада ўз майдонида умуман ютқазмаган ягона жамоа бўлиб қолади.

«Локомотив» уйдаги учрашувларни якунлади ва ҳозирча шундай мақомга эга бўлиб турибди. Ўз навбатида «Бунёдкор» ҳам уй беллашувларида ҳали мағлуб бўлмаган. Бугун эса нимадир рўй бериши мумкин.

Иккинчидан, «Локомотив» кетма-кет бешта ўйиндан бери «Бунёдкор»дан гол ўтказмаяпти. «Темирйўлчилар» ўтган йил олий лигада бу рақибни иккала ўйинда ҳам мағлуб этишганди: уйда 3:0 ва сафарда 1:0. Шунингдек, бу мавсум биринчи даврада 0:0 ҳисоби қайд этилди.

2014 йил ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалида эса «Локомотив» 1:0 ҳисобида зафар қучган. Шу йилнинг 25 октябрь санасида ўтказилган Ўзбекистон Кубоги 1/2 финал дастлабки баҳсида ҳам «Локо» 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шундан бери «темирйўлчилар» хоҳ олий лига, хоҳ Кубок баҳслари бўлсин «Бунёдкор»дан гол ўтказишмаяпти. Ушбу анъана бугун ҳам давом этадими? Демак, бу ҳам ўйинга бўлган қизиқишни оширади.

Учинчидан, мавсум тўпурари бўлган Темурхўжа Абдухолиқов чемпионатни нечта гол билан якунлайди? Унинг ҳисобида ҳозирча 21та гол бор. Темурхўжа бугун ҳам тўп киритиб, ўз голлари сонини ошира оладими? Буни ҳам ўйин давомида билиб оламиз.

Тўртинчидан эса бугун «Локо» зафар қучгудек бўлса, сафардаги ғалабалари сони 10та бўлади. Ҳозирча «темирйўлчилар» ҳисобида сафар ўйинларида 9та ғалаба бор. Тўплар нисбати 32-16. Шундай экан, «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтадиган баҳсни диққат билан кузатамиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика