UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  16 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  1 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  135 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Бугун финал. Учрашув ҳақида сиз билишингиз керак бўлган маълумотлар Янгиликлар

Бугун финал. Учрашув ҳақида сиз билишингиз керак бўлган маълумотлар

Теглар :  РеалЛиверпуль
Бугун Европа чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Реал – Ливерпуль
Шанба, 26 май, 23:45.
Киев, Олимпийский.
Бош ҳакам - Милорад Мажич

Бугун бутун дунёнинг нигоҳи Киевга қаратилади. Европанинг энг нуфузли турнирларидан бири - ЕЧЛнинг финал учрашувида "Реал" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади.

Томонларнинг ўзаро ўйинлари статистикасига қарайдиган бўлсак, "Ливерпуль"да кичик устунлик борлигини кўрамиз.

Ўтказилган 5 баҳсда ҳисоб қуйидагича: 3:2. Дастлабки, уч ўйинда "Ливерпуль"нинг (1:0, 1:0, 4:0) қўли баланд келган бўлса, сўнгги икки учрашувда мадридликларнинг (3:0, 1:0) ғалабаси қайд этилган. Голлар уришдаги нисбат ҳам "қизиллар" фойдасига: 6:4.

Аммо натижалар ўтмишда қолиб кетган. 26 май кунги учрашувда ҳеч қандай статистикага эътибор берилмайди. Икки томон ҳам ғалаба қозонишга интилади. "Реал" кетма кет учинчи, "Ливерпуль" эса 13 йилдан кейин илк ЕЧЛ совринини қўлга киритиш учун қаттиқ ҳаракат қилади.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Ўйинда қатнашмайди: Матип, Окслейд-Чемберлен, Гомес (барчаси "Ливерпуль")

Жамоалар тўпурарлари

"Реал": Криштиану Роналду – 15

"Ливерпуль": Муҳаммад Салоҳ – 10, Роберто Фирмино — 10.

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

- "Реал" ва "Ливерпуль" ЧЛ финалида 1981 йилдаёқ тўқнаш келишган (ўшанда турнир Европа чемпионлари кубоги деб номланарди). Унда мерсисайдликлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришишган.

- "Реал"нинг ЕЧЛдаги сўнгги 9 учрашувида ўртача 3,8тадан гол урилган. "Ливерпуль"нинг ЕЧЛдаги сўнгги 10та ўйинда эса ўртача 4,7тадан гол киритилган.

- "Ливерпуль" ЕЧЛдаги сўнгги 10 учрашувининг 9тасида 2 ва ундан кўпроқ гол киритган.

- "Реал" ҳам сўнгги 8 учрашувининг 7тасида 2 ва ундан кўпроқ гол урган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика